Ер юзидаги аёлларнинг тенг ярми ингичка толали соч соҳибалари ҳисобланишади.
Бундай сочлар ҳаддан зиёд юмшоқ бўлгани учун уларни чиройли кўринишда турмаклаш қийинчилик туғдиради. Бу муаммонинг ечимини топишда замонавий воситалар билан бир қаторда бувижонларимиз маслаҳати ҳам катта фойда бериши мумкин.
Майин толали соч соҳибалари сочларга ҳажм берувчи шампундан фойдаланишлари лозим. Чунки, бундай шампун таркибида нозик соч толаларни ҳимоялаб, парваришлаш хусусиятига эга кератин моддаси мавжуд. Бундай махсус шампунларнинг битта камчилиги бор – улар сочларнинг таралишини осонлаштирмайди. Ҳам шампун ҳам кондиционерли соч ювиш воситаларига келадиган бўлсак, улар майин сочларга мос тушмайди. Ёпишқоқ қилиб қўйиши эҳтимоли кўпроқ.
Ингичка толали сочлар тўкилишининг олдини олиш учун ёғсизлантирилган гель (бу восита бош ювилганидан кейин соч илдизига суртилади) ёки таркибида кератин ва аминокислоталар мавжуд махсус воситалардан фойдаланиш мумкин. Воситалар таъсирини кучайтириш учун суюқлик ичига сув билан аралаштирилган майдаланган кальций қўшиш лозим. Кальций озиқлантирувчи аралашмани қиздириб, витаминларнинг чуқурроқ сингишига ёрдам беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоч парваришида қандай витаминлар муҳим?
Вақти-вақти билан ҳар бир қиз бола сочлари одатдагидан секинроқ ўсаётганини сезади. Бундан ташқари, сочлар тўкилиши, қуруқлашиши ва мўртлашиши мумкин. Баъзида нафақат сочлар, балки
Тиббий сабоқларҚандли диабетда оёқлар парвариши
Қандли диабет касаллигида кўпинча оёқларда қон айланиши секинлашади, оқибатда терида ҳар хил бактериялар қўзғатувчи шикастланишлар кўпаяди. Айниқса, оёқ терлаганда тер таркибида ма
Тиббий сабоқларТерининг турига қараб юз парвариши: жараён қандай кечади?
Юз терисини парвариш қилишга киришишдан олдин, терининг қандайлигини билиб олиш зарур. Тери ундаги чиқиб турадиган ёғ ва нам миқдорига қараб шартли равишда нормал тери, ёғли тери,
Тиббий сабоқларЧақалоқ парваришида нималарга эътибор бериш керак?
Боланинг соғлом бўлиб вояга етишида уни парваришлашга қай даражада эътибор қаратиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Қуйида чақалоқ туғилгач, илк кунларда нималарга эътибор қаратиш ҳа
