
Вақти-вақти билан ҳар бир қиз бола сочлари одатдагидан секинроқ ўсаётганини сезади. Бундан ташқари, сочлар тўкилиши, қуруқлашиши ва мўртлашиши мумкин. Баъзида нафақат сочлар, балки тери ва тирноқлар ҳам ёмон ҳолатга келади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Соч тўкилишида биринчи ўринда, танангиз етарли миқдорда витамин ва минераллар олишига ишонч ҳосил қилинг. Соч ўсиши учун қандай витаминлар керак? Қуйида сочлар ўсиши учун зарур бўлган витаминларни келтириб ўтамиз.
Фармацевтика бозорида турли хил мақсадли мултивитаминлар мавжуд. Бироқ, тайёр витаминлар ҳақида эмас, балки соч ўсиши учун энг арзон ва самарали озиқ-овқат таркибига кирувчи витаминларни кўриб чиқамиз. Уларни сиз ўз рационингизга қўшишингиз мумкин.
Соч ўсиши ва мустаҳкамланиши учун
B витаминлари, улар соч ўсиши учун жавобгардир. Шунга кўра, агар танангизда ушбу гуруҳнинг таркибий қисмлари етишмаса, сочларнинг ўсиши секинлашади. Ушбу витаминлар гуруҳига B1, B2, B6, B7, B8, B9 ва B12 киради.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан B витаминларини олиш мумкин. Биринчидан, дуккакли экинлардан, донлардан ва ёнғоқлардан, сут маҳсулотларидан.
Иккинчидан, сабзи, карам ва ёрмалардан. Кепакли нонни истеъмол қилишингиз ёки масалан, буғдойнинг униб чиққан донларини истеъмол қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, фақат юз грамм униб чиққан буғдой B12 витаминидан ташқари, барча турдаги B витаминларининг кунлик иcтеъмолини таъминлайди. Рационда B гуруҳи витаминларини тўлдириш учун таомномага балиқ ва денгиз маҳсулотларини қўшинг.
Агар мунтазам равишда B витаминларини керакли миқдорда истеъмол қилсангиз, сочингизнинг ҳолатидан хавотир олмайсиз. Улар қалин ва кучли бўлиб, тезда ўсади.
B витаминлари: ташқи фойдаланиш
Шу билан бир қаторда, сиз B витаминини сочлар учун ишлатишингиз мумкин. Масалан, суюқ витаминлар ампулаларини бош терисига суртса бўлади. Бу фолликулаларни рағбатлантиради ва шунинг учун соч ўсишини тезлаштиради. Аммо бу жараённи бажаришдан олдин, дерматологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, терини аллергик реакция учун олдиндан текшириш керак. Бунинг учун бир неча кун давомида витаминни терининг кичик жойига суртинг. Агар бир неча кун ичида реакция пайдо бўлмаса, витамин ампулаларини соч илдизларига суришингиз мумкин. Агар ёниш ҳисси ёки қизаришни сезсангиз, соч ўсиши учун ушбу усулдан воз кечишингиз керак.
Шунингдек, B гуруҳи витаминларини ўз ичига олган шампунни асосий парваришингизга қўшишингиз мумкин.
Витаминлар: А, E, C, D
Сочларимиз соғлом ва ёрқин кўриниши учун яна қандай витаминлар керак? Улар:
– А (ретинол, бета-каротин),
– E (токоферол)
– C (аскорбин кислотаси) витаминлари. Агар танада бу элементлар етишмаса, сочлар камроқ эластик бўлади. Бу кўпроқ мўрт ва қуруқ сочларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, бўлиниб кетган (гуллаган) учлар пайдо бўлади, уларни кейинчалик йўқ қилиш осон эмас.
Ушбу соч ўсиши учун керак бўладиган витаминлар юқорида айтиб ўтилган баъзи озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Масалан, сабзи таркибида нафақат B витамини, балки А витаминининг кунлик дозаси ҳам бор, кунига атиги иккита сабзи ушбу витаминнинг кунлик нормасини қоплайди. Рационга биринчи навбатда: кўкатлар, сабзавотлар, резаворлар ва меваларни қўшиш зарур. Масалан, цитрус мевалар, қора смородина ва наъматак мевалари. Иккинчидан, ўсимлик мойлари, масалан, кунгабоқар ёки зайтун ва зиғир уруғи ёки бошқа фойдали ёғлардан фойдаланишингиз мумкин.
Сочни кучли ушлаб туриш ва бузилмаслиги учун жавоб берадиган яна бир витамин – бу D витамини бўлиб, у танада ҳосил бўлиши учун қуёш нурлари дозаси зарур. Витамин барқарор ишлаб чиқарилса, у соч ва тирноқларнинг ҳолати учун ниҳоятда муҳим бўлган калцийни ўзлаштиришга ёрдам беради. Агар қуёш нури етарли бўлмаса, бу элементни жигар, балиқ ва сут маҳсулотларидан олиш мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
