Зоир расм чизишни жуда яхши кўради. Бўш қолди дегунча дуч келган жойга – деворгами, китобгами чизиб ташлайверади. Бироқ, негадир уни қадрлашмайди, аксинча, койишгани-койишган.
Ана шу “рассом” Зоирнинг ўзидан бир синф пастда ўқийдиган укаси Зокир мактабдан йиғлаб келди.
– Нима бўлди, нега йиғлаяпсан? Бирортаси ҳафа қилган бўлса айт, бориб бир таъзирини бериб қўяй! – муштини тугди Зоир ўрнидан ирғиб тураркан.
– Сиз хафа қилдингиз. Ҳаммаси сизни деб бўляпти. Мана, мана бу дарсликни қаранг, – Зокир портфелидан муқовасига қараб қандай дарслик эканлигини билиб бўлмайдиган китобни чиқариб столга ташлади. – Шу “макулатура” даги 21-машқни бажаришим керак. “Бу китобни олмайман, уни қандай қилиб ўқийман”, десам “бунисини акангдан сўрайсан”, дейишди. Шу дарсликни ўтган йили сиз тутган экансиз, – қаттиқроқ “ҳиқиллади” Зокир. – Шундан кейин нима қилишим керак, йиғламасдан. Тағин опамиз “Эртага сендан сўрайман” деб қолди.
Зоир “Она тили” китобини қўлига олди-ю, қизариб кетди.
– Китобларни мактаб фондига ўтказишни ким ўйлаб чиқарди, ўзи! Сен ландовур бўшашмай, бошқасига алмаштириб олсанг-ку...
– Мактабда сиздақалар биттами?! Бу йил бизга беришган жуда кўп дарсликларнинг аҳволи шу. Ўзингиздан бошқани ўйламагансиз-да. Янаги йил улардан ҳеч ким фойдалана олмайди – макулатурага ўтказиб юборишади. Дарсликлар беш эмас, икки йилга аранг яраган бўлади, шунда.
– Сенга нима, намунча куйиб-пишасан, янгисини олиб келишади.
– Агар шу китоб беш йил умр кўрса, унинг пулига кутубхонага янги бадиий китобларни кўпроқ келтиришган бўларкан, синф раҳбаримиз шундай деди. Яна, опамиз Зоирга ўхшаганларни боплаб жазолаш керак, деб ҳам қўйди.
– Овозингни ўчирмасанг, калтак ейсан. Индамасам ақл ўргатади-я, ундан кўра чиқиб чойингни ич!
Зоир укасини чиқариб юборгач, ўйланиб қолди. Кейин бир қарорга келди шекилли, столи тортмасидан елим, ўчирғич, картон қоғоз, қайчи олди-ю, ишга тутинди. У ярим кечагача ўтириб, дарсликдаги расмларни ўчириб чиқди. Устига картон қоғоз ёпиштириб, йиртилган жойларини ямади. Китобни сал эпга келтиргач, бир оз енгил тортиб, “Физика” китобини қўлга олди. Уни варақларкан, яна таъби хира бўлди. 49-параграф устига маймун билан бўталоқнинг суратини ўхшатиб чизиб қўйган экан. Назарида боягина ўзи завқ билан чизган маймуни энди уни мазах қилаётгандай кўринди-ю, китобни шартта ёпти. Кўз олдида яна укасининг йиғлаб турган қиёфаси келди. Қулоқлари остида мактаб сардори Нодир Қурбоновнинг танбеҳли овози эшитилди. У кўзларини “чирт” юмиб, қулоқларини қўллари билан беркитди...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг
Тиббий сабоқларКомпьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?
Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам
Тиббий сабоқларАнтибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)
Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўл
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
