Мамлакатимиз Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони биз талабаларни ҳам ниҳоятда хурсанд қилди. Бу эътибор юртимизда ижтимоий ҳимояга, жумладан, биз ёшларга катта аҳамият берилиб келинаётганини ўзида ифода қилади.
Ижтимоий соҳага давлат бюджетидан бу йил қанча фоиз ажратилди?
Ойбек ИБРОҲИМОВ,
талаба
Дарҳақиқат, бу хушхабарни ёшлар ҳам қувонч билан кутиб олдилар. Зеро, Президентимизнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 2014 йил 31 июль ва 2014 йил 21 ноябрдаги Фармонлари аҳолига бўлган ғамхўрликнинг яққол ифодасидир. Фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тизимида талабаларга ҳам катта аҳамият бериб келинаётгани муҳим аҳамият касб этади. Зеро, истиқлол йилларида мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш, хусусан, аҳолининг даромадларини юксалтиришга бўлган эътибор кучайди. Навбатдаги фармонда республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баробар оширилди.
Мазкур йилнинг 15 декабридан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 118 400 сўм этиб белгиланди. Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга, пенсионерларга берилаётган нафақалар ҳам шунга мос равишда оширилди. Бу эса жорий йилда давлат бюджети харажатларининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилгани туфайлидир. Жаҳонда юз бераётган иқтисодий таназзулга қарамай, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари ўсиб бораётгани иқтисодиётимизнинг юксалаётганидан дарак беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларУстувор вазифалар – амалда
Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
