Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ижтимоий ҳимоя эътиборда

04.08.2013
46 марта ўқилди
Ижтимоий ҳимоя эътиборда

Яқинда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда шифокорлар ва шу муассасада даволанаётган имконияти чекланган фуқаролар билан "Ногиронларни жамиятга интеграциялашувида матбуотнинг роли" мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шу ўринда айтиш керакки, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни реабилитация қилиш орқали тўлақонли турмуш кечириш, ўқиш, таълим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш ҳамда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган. Юртимизда "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири (2008 й.) қабул қилиниши соҳага доир ишлар кўламини кенгайтиришга имкон берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилдаги қарорига мувофиқ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 1-ҳудудидаги даволаш биноси қайта реконструкция қилиниб, ногиронларга барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Шу билан бирга бугунги кунда марказ ҳудудида 56 ўринга мўлжалланган қўшимча янги даволаш биноси қуриб битказилмоқда.

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17-майдаги 89-сонли қарорига мувофиқ Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш Миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказини бирлаштириш йўли билан ташкил этилган ва 200 ўринга эга бўлиб, 2 та ҳудудда жойлашган. Шу жумладан, ўнта ўрин таянч-ҳаракат аъзолари тизимида бузилишлар бўлган, асосан протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож ногирон болаларга ажратилган.

Марказнинг асосий мақсади турли жароҳат ва касалликлар асорати туфайли имконияти чекланган шахсларни тиббий, ижтимоий, психологик, касбий реабилитациядан ўтказиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишдир.

Ушбу Миллий марказга ногиронлар ўзлари яшаб турган жойидаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва даволаш-профилактика муассасалари тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан ордер асосида юборилган ҳолда қабул қилинади.

Марказ врачларининг аксарияти Буюк Британия, Германия, Швейцария, Япония, Жанубий Корея, Австрия, Польша, Туркия, Россия Федерацияси, Украина, Беларусь Республикасининг йирик илмий-тадқиқот марказлари ва клиникаларида ҳамда Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг турли клиник кафедраларида малака оширган. Бугунги кунда, марказда 4 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 7 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда.

Теглар:#2013/31

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143
Бола тишларини кариесдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?Тиббий сабоқлар

Бола тишларини кариесдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача хизмат қилади? ССВ Матбуот хизматини

23.08.2022242
Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?Тиббий сабоқлар

Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Қуёшнинг юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак? Бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим. Хусуса

03.07.2023195