Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ичимликдан пайдо бўлган ширинлик

20.05.2013
53 марта ўқилди
Ичимликдан пайдо бўлган ширинлик

Шоколадни яхши кўрмайдиган бола бўлмаса керак. Уни ҳатто катталар ҳам суйиб истеъмол қилади. Ҳозир дўконлардан унинг бир-биридан мазали турларини топишингиз мумкин. Ҳўш, кўпчиликнинг кўнглига йўл топа олган бу тотли ширинлик қачон пайдо бўлган? Унинг таркиби нималардан ташкил топган? Бугун шулар ҳақида суҳбатлашамиз.

Шоколад таркибидаги энг асосий нарса какаодир. Ширинликнинг пайдо бўлиши айнан какао билан боғлиқ. Эрамиздан олдинги 1200-1000 йилларда Марказий Америкада яшовчи қабилалар какаонинг ҳўл мевасини қайнатиб, мусаллас олган.

Ацтек қабиласи вакиллари эса какао дуккагидан аччиқ ва кўпикли ичимлик тайёрлаганлар. "Шоколад" деб номланган ушбу ичимлик жангчилар, зодагонлар ва руҳонийлар учун мўлжалланган эди. Ацтеклар бу ичимлик ақл ва узоқ умр бахш этади, деб ҳисоблаганлар. Тахминий фикрларга кўра "шоколад" сўзи ана шу ичимлик номи – "xocolatl" (чоколатл) сўзидан кириб келган. Бу сўз "аччиқ сув" деган маънони англатади (xocolli- "аччиқ", atl-"сув"). XV аср сўнгида машҳур сайёҳ Христофор Колумб Америка ерига бориб қолганида меҳмондўстлик белгиси сифатида унга бир коса ана шу ичимликдан ҳадя қилишган. XX асрда олимлар шоколад таркибида калий, темир, магний каби фойдали моддалар ва қон-томир деворларини мустаҳкамлаб, қон ивишига қарши курашадиган флановоидлар борлигини аниқлади. Тажрибалар, ҳатто шоколаднинг ҳиди ҳам фойдали экани, у организмни вируслардан ҳимоя қилишда ёрдам беришини кўрсатди.

Француз шоколад устаси Француа Луи Кайе 1819 йили катта кашфиёт – қаттиқ шоколад тайёрлашни ўрганади. Кайенинг саъй-ҳаракатлари сабаб тез орада Швейцария "ширинлик тараққиёти"нинг марказига айланди. 1830 йили Шарл-Амеде Колхер ёнғоқли шоколадни, 1876 йили Даниел Петер сутли шоколадни ўйлаб топади. 1828 йили голландиялик Конрад ван Хоутен бу соҳада янги саҳифа очади. Яъни, какао кукунини сиқиб, ундан какао ёғи олишни кашф этади. Бу ихтиро ҳозирги кунда ҳам шоколад ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб хизмат қиляпти.

Шоколад саноатининг дунё миқёсида ривожланиши XIX аср ўрталарига тўғри келди. Шу даврда йирик шоколад саноатчилари пайдо бўлди, улар ўртасида шиддатли рақобат бошланди. Муваффақият қозониш илинжида шоколадчилар харидорларнинг эътиборини тортадиган янги усуллар ўйлаб топишга киришишди. Масалан, Германиядаги "Ritter sport" фирмаси асосчиси Альберт Риттер шоколад бўлагининг одатдаги тўғри бурчакли шаклини квадрат шаклига алмаштириш орқали бойиб кетди.

Бошқа ихтирочилар шакл ҳақидагина эмас, балки сифат борасида ҳам бош қотирди. Масалан, қуруқ сут ихтирочиси швейцариялик Анре Нестле сутли шоколадлар тайёрлади. Ўзининг ишлаб чиқариш ҳуқуқидан унумли фойдаланиб, ХХ аср бошларида Швейцариянинг энг нуфузли ишлаб чиқарувчисига айланди. Албатта, унга Англияда Кедберри, Белгияда Канебо, АҚШда Милтон Херши каби йирик шоколад саноатчилари билан беллашиш осон кечмаган. Масалан Милтон Херши 1893 йили Пенсилвания штатида деярли бутун аҳолиси шоколад ишлаб чиқарадиган катта шаҳар қурилишини бошлади. Бошқа бир америкалик ишбилармон Френк Марс эса биринчи шоколадли батончиклар – машҳур "Марс" ва "Сникерс"ни ўйлаб топди.

Бугун шоколад ишлаб чиқариш қандолатчиликнинг энг оммалашган йўналишига айланди. Унинг дунёдаги истеъмоли 4 миллион тоннадан ошиб кетди. Бу ширинликни энг кўп америкаликлар, инглизлар ва голландлар истеъмол қилади. Албатта, шоколадни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келади. Унинг меъёрдаги миқдори катта ёшли одамлар учун ҳафтасига юз граммдан тўғри келади. Аччиқ шоколадни кўпроқ еса ҳам бўлади, у инсонни оздириш хусусиятига ҳам эга. Шоколад меҳнати оғир, катта жисмоний куч сарфлайдиган касб соҳибларининг асосий таомига киритилгани бежиз эмас.

Теглар:#2013/20

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юздаги қора нуқталар қандай пайдо бўлади?Тиббий сабоқлар

Юздаги қора нуқталар қандай пайдо бўлади?

Юздаги қора нуқталар кўпчиликка таниш – улар терининг ҳар қандай турида пайдо бўлиши мумкин. Хўш, улар нима сабабдан пайдо бўлади ва қора нуқталардан қандай қутулиш мумкин? Қора ну

28.12.2021326
Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?Иқтисод

Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?

Тиш тошлари бу – тиш устки қисмида қотиб қолган қатлам. Озиқ-овқат зарралари тишлар ва милкларни қоплайди. Уларда бактерияларнинг бутун колониялари ҳосил бўлиб, улар тиш тошларини

14.10.2022938
Говмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...Тиббий сабоқлар

Говмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...

Бу хасталик кўпчилик учун кутилмаганда бошлангандек таассурот уйғотади. Қолаверса, аксарият беморлар унинг келиб чиқиш сабабларидан ҳам яхши хабардор эмас. Чунки бу дард безовталик

04.05.2023221
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176