
Бир соатлик иш бир кунлик тушунтиришдан кўра кўпроқ нарса беради. Чунки, мен болани устахонада машғул қилар эканман, унинг қўллари ақли учун ишлайди: у ўзини бор йўғи ҳунарманд ҳисоблагани ҳолда файласуфга айланади, – деган эди буюк алломалардан бири Жан Жак Руссо.
Таълим билан амалиётни боғлаб дарс ўтиш дунёқараши шаклланаётган ўсмирлар онгида касб-ҳунарга бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартиришда ўзига хос аҳамият касб этади. Урганч шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар маркази педагоглари ана шундай мақсадларни ўз олдига қўйиб, ўқувчи-ёшларга касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда.
Бугунги кунда мазкур билим масканида “Бадиий ижодиёт”, “Ўлкашунослик ва экология” ҳамда “Техник ижодиёт” йўналишларида 14 та тўгарак намунали фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчилар, айниқса, улар таркибидаги “Инглиз тили”, “Ёш мусаввир”, “Тўқувчилик”, “Тикувчилик”, “Ёш пазанда” тўгаракларига катта қизиқиш билан қатнашадилар. Устозларидан ўзлари қизиққан касб-ҳунар сирларини ўрганиб, мактабда олган билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга ва ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилаётган ўқувчилар сони ҳозирги кунда 320 нафарни ташкил этади.
Муяссар Отаниёзова, Замира Болтаева, Ойшажон Ёқубова, Қувончой Саъдуллаева, Гулноза Жуманиёзова, Мақсадбек Сапаев каби янгиликка интилувчан ва талабчан тўгарак раҳбарлари ўқувчиларга сабоқ бериш билан бирга уларни мустақил ҳаётга тайёрлашмоқда.
Инсон миясини чархловчи “шахмат-шашка” тўгараги аъзоларидан бир гуруҳи ёшлар ўртасида ўтказиладиган вилоят, республика шахмат биринчилиги мусобақаларида қатнашиб ўз иқтидорларини намойиш этиб келишмоқда. Жорий йилнинг ёзги таътил даврида ўн нафар ўқувчи Сурхондарё вилоятида ўтказилган шахмат биринчилиги мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаб келишгани ота-оналар ва педагоглар жамоаси қалбига чексиз қувонч бағишлади. Бунда, албатта, тўгарак раҳбари Мақсадбек Сапаевнинг хизматлари чексиз.
Гулноза Жуманиёзова “Оила ва саломатлик” тўгарагида спортга қизиқувчи қизалоқларга бадиий гимнастикадан сабоқ бериб келмоқда. У ота-оналар билан қизларининг саломатлиги, уларнинг руҳияти ва жисмида кечаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашиб туради. Спортнинг бу борадаги ўрни нақадар муҳим эканини ҳис этган ота-оналар фарзандларига зарур шароитларни яратиб бераётганидан у жудаям мамнун.
– Яқинда Урганч Суратлар галереясида имконияти чекланган рассом болалар томонидан чизилган расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Унда болалар “Натюрморт”, “Пейзаж”, “Портрет” жанрларидаги ижодий ишлари билан иштирок этиб, томошабинлар эътиборига сазовор бўлдилар. Марказимизда турли байрам саналарига бағишланган тадбирларни мунтазам ўтказиш йўлга қўйилганлиги кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётир. Масалан, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоят кенгаши билан биргаликда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида ўтказилган расмлар кўрик-танлови ҳам болаларда мустақил мулоҳаза юритиш, атрофга огоҳлик билан боқиш каби кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди марказ директори Замира Раҳимова.
“Баркамол авлод” болалар марказига вилоятнинг чекка туманларидан ҳам ўғил-қизлар касб-ҳунар сирларини ўрганиш учун келишади. Бу эса мазкур билим даргоҳидаги тўгараклар фаолиятининг намунали ташкил этилганини кўрсатиб турибди. Ушбу маскан ўтган йили таъмирдан чиқарилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминлангач янгича кўриниш касб этди. 2012 йилда лойиҳа қиймати 744 миллион 355 минг сўм бўлган қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилгани нур устига аъло нур бўлди. Муассаса тасарруфидаги ёпиқ теннис корти 66 миллион 236 минг сўм маблағ ҳисобига тўлиқ реконструкция қилинди. Буларнинг бари давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
Тиббий сабоқларИнсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик
Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
