Мамлакатимизда таълим тизимининг ўрта бўғини ҳисобланган касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган йигит-қизларнинг танлаган касбларини пухта эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган.
Пастдарғом автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида ҳам бугунги кунда 900 дан зиёд ўқувчилар "Бухгалтерия иши", "Автомобиллар электр ва электрон жиҳозлари диагностикаси", "Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик", "Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш" мутахассиликлари бўйича таҳсил олишмоқда.
– Коллежимизда ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчиларнинг ўқув амалиётларини ўтказишлари учун "Чилангарлик", "Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш", "Пайвандлаш", "Автомобиллар электрон диагностикаси" каби устахоналари мавжуд бўлиб, мазкур устахоналарда ўқувчилар олган назарий билимларини амалиётда қўллаш имконига эга бўладилар, – дейди коллеж раҳбари Мавлон Пармонов.
Бу ерда таълим олаётган йигит-қизлар ўз мутахасисликларини пухта эгаллашлари учун Самарқанд шаҳар 2514-Автокорхонаси, "СамАвтотеххизмат" ОАЖ, Пастдарғом туман "Селхозтехника" автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхонаси, Пастдарғом тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси каби корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ўқувчилар мазкур корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ билан бирга, кейинчалик бу ерда ишга жойлашиб, ўз фаолиятларини давом эттириш имконига эга бўлишмоқда.
Таълим масканида ўтказилаётган турли танловлар, учрашувлар, қизиқарли савол-жавоб кечалари ёшларнинг олган билимларини янада мустаҳкамлашга замин яратмоқда. Ўқувчиларнинг ахборот материалларини мутолаа қилиш, эркин фикр юритиш ва ҳар қандай ахборотга тўғри муносабат билдириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ҳафтанинг душанба ва шанба кунлари ахборот соатлари ўтказилади. Шунингдек, "Йод танқислиги ва камқонликнинг олдини олиш", "Грипп -юқумли касаллик", "Ўткир респиратор касалликларининг олдини олиш", "Биз ОИТСга қаршимиз" каби мавзуларда шифокорлар билан ўтказилган давра суҳбатлари ўқувчиларнинг тиббий маданиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутмоқда. Биргина бу эмас. Ёшларнинг атроф-муҳит тозалигига муносабатини шакллантириш, уларда экологик онгни юксалтириш мақсадида коллежда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Тозалик куни" деб эълон қилинган.
Отабек Чориев, Анвар Ғофуров, Гулчеҳра Ҳайдарова, Тоҳир Нуралиев, Саъдулла Рустамов сингари устозларнинг саъй-ҳаракати боис ўқувчилар туман ва вилоят миқёсида ўтказилган фан ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Таълим масканида фаолият кўрсатаётган 31 турдаги фан ва спорт тўгараклари ўқувчилар билан гавжум.
Шуни айтиш ўринлики, бугунги берилган имконият эртанги кун учун замин ҳозирлайди. Юрт келажаги бўлган ёш авлодга эътибор, уларни юксак марралар сари руҳлантиради. Ишонамизки, мазкур билим масканида таҳсил олаётган ёшлар ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Табобат«Доктор, тиззамда туз борми?»
Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири
СпортТонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
