Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳаёт ганжида дурри бебаҳо

12.10.2015
54 марта ўқилди
Ҳаёт ганжида дурри бебаҳо

“Дунёда ҳар қайси касб-ҳунарнинг ўзига хос ўрни, аҳамияти ва қадр-қиммати бор. Аммо уларнинг орасида энг улуғи ва шарафлиси, бу – ўқитувчилик касбидир. Чунки муаллим ҳар биримизга сабоқ беради, ақл-идрокимизни юксалтиради, ҳаёт илмини ўргатади. Заҳматкаш устоз-мураббийларнинг меҳнати ва тарбияси туфайли қалбларимиз покланади, дилимизда олижаноб инсоний фазилатлар камол топади”.

Ислом КАРИМОВ

1

Навбатдаги дарсга кириш қўнғироғи чалинди-ю, ҳозиргина болаларнинг қувноқ овозига тўла мактаб йўлаги сув сепгандек тинчиди. Мана бу эшиги қия очиқ хонада биринчи синф ўқувчилари экрандаги эртак қаҳрамонларига жўр бўлиб инглиз тилида қўшиқ куйлашаяпти. Замонавий компютерлар билан жиҳозланган иккинчи хонада эса мактаб “оқсоқол”лари – битирувчилар информатика дарсида. Кимё, физика, биология лабораториялари ҳам гавжум. Ўқитишнинг илғор техника воситалари билан жиҳозланган бошқа хоналарда ҳам навбатдаги дарс соатлари давом этмоқда. Ёш авлодга истиқлол ҳадя қилган имкон туфайли кўз ўнгимизда янгича қиёфа касб этган кўп минглаб билим масканларидан бири бўлган қадрдон иш жойим заллари бўйлаб борарканман ёнгинамдан овоз эшитилди:

– Устоз, бир дақиқага мумкинми?

Ялт этиб қарайман, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари охири, эндигина ўқитувчилик фаолиятини бошлаган давримда сабоқ берган шогирдларимдан бири кулимсираб турарди. Салом-аликдан сўнг ҳол сўрашдик:

– Анчадан бери қорангни кўрсатмай қўйгандинг. Мактабни бир айланай дебсан-да?

– Устозларни байрам билан табриклаб қўяй, деб келавердим.

Ширингина энтикиб кетдим, дарвоқе, эртага байрам, байрам бўлганида ҳам унча-мунчаси эмас – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!..

Дилимни асир этган қувонч сурури етовида, хаёлнинг учқур отига отланиб, олис ва яқин ўтмиш хотираларига ғарқ бўлдим...

2

Адашмасам бу воқеалар минг тўққиз юз саксон биринчи йил кузида содир бўлган эди. Ўшанда ҳукуматнинг қарори билан октябрь ойи биринчи якшанбаси ўқитувчилар куни деб номига эътироф этилган, аслида эса...

Сафар домлани тағин йиғилишда туман раҳбари ўсал қилди, байрам баҳона табрик эшитаман деб келган эди, устига таъна-дашномлар тоғларнинг залворли тоши янглиғ ёғди...

Домланинг фиғони фалакка чиқди, ичини ит таталади, “номардлар ҳали ақалли суяги қотмаган муштумдек беш-олтинчи синф ўқувчиларини ҳам ота-онасининг бағридан юлиб олиб, қарийб юз чақирим масофага улоқтиришгани етмагандай, “болалар совуқ қотишмаяптими, озиқ-овқатининг тайини борми”, деб ҳол-аҳвол сўраш ўрнига нуқул зуғум қилишгани-қилишган. Молхонага ўхшаган дала шийпони вайрона бўлиб ётибди, бирон деразасида ойна йўқ. Туни билан совуқда қақшаб чиққан боланинг қўли пахтага борармиди?”.

Барига этак силтаб, туман марказидан уйига жўнаб юборай деса, болаларнинг ҳоли нима кечади, қолаверса, ярим тун, етмиш чақирим масофага нима билан боради?! Рости, шийпонга ўца ҳам бўлади-ю мурғаккина ўғил-қизларнинг жовдираб турган кўзларига кўзи тушишидан юракзада бўлган. Фақат бир нарса қалбига овунч бағишлади, “ҳар ҳолда ҳали пою-пиёда шийпонга боргунимча хўрозлар бир-икки қичқириб улгуришади, кун бўйи эгат оралаган болалар ширин уйқуда ётишганида астагина ўқитувчилар жойлашган уйчага кириб оларман”...

Тун алламаҳал. Туман марказидан қайтган домланинг уйқусини бузмай, тонгнинг этаги оқаргандан ўқувчиларни пахта даласига ҳайдаймиз, “ҳали, байрам дастурхони бошида суҳбатларини олармиз”.

Ўқувчиларга бириктирилган ўқитувчилар маслаҳатлашиб, шу кун байрам шаънига палов дамлаб, болаларни бир-икки соат даладан эрта қайтаришга қарор қилгандик.

Ҳаво эрта совий бошлагани учун шийпоннинг кунгай бетига чиқиб газета варақлаётган Сафар домла қилган ишимизни мақуллади:

– Тўғри қилибсизлар, ахир ўқувчилар ҳам ўз устозларининг байрами бор эканлигини ҳис қилишсин-да.

Яхши кайфият билан дастурхон атрофига тўпланганимизда ташқаридан чўзиб-чўзиб машина сигнали чалинди. Даврадагиларнинг энг ёши кичиги бўлганим учун хабар олишга чиқдим. Туман фирқа қўмитасининг заҳил юзли, серзарда иккинчи котиби миниб юрадиган хизмат мошинасини кўриб, ҳафсалам пир бўлди.

– Сен ҳам ўқитувчимисан, – кабинадан тушушни ҳам истамай ўшқирди иккинчи котиб.

– Ҳа, – билмадим, эҳтимол овозим ҳам чиқмагандир.

– Ёши каттароқ ўқитувчи бўлса, чақириб чиқ.

Ичкаридан бизнинг мулоқотимизни эшитиб турган директоримиз бир ҳовучгина бўлиб, югуриб чиқди.

– Келинг, катта бова, байрам қилаётгандик...

– Қанақа байрам, бугун байрам борлигини билмайман, ўқувчилар пахта термай нима қилишаяпти?

– Бугун ўқитувчилар куни эди, шунга бир-икки соат...

– Сизга кеча эшитган дашномларингиз кор қилмаптида, ҳозироқ ҳаммани далага чиқариб, “райком“га етиб боринг, масалангизни бюрода кўрамиз.

Иккинчи котибнинг мошини зарда билан шийпонни чангга ботириб кетди. Бизнинг, қолаверса, ўқувчиларнинг олдида мулзам бўлганидан тағин ҳам кичрайиб кетган директорга юрагим ачишди, аммо начора...

Ўшанда қарийб ярим асрлик партия аъзоси бўлган раҳбаримиз арзимаган икки соат учун кўпчилик олдида изза қилиниб, ҳисоб варағига ёзиш шарти билан “қаттиқ ҳайфсан”га “сазавор” бўлди. Шундай қилиб интиқ бўлиб кутилган байрам бошқа кунлардан ҳам дилхиралик билан якун топди...

3

Ўқитувчилар ва мураббийлар куни арафасида юқоридаги воқеани бежиз эсламадим. Байрамлар байрами (доно халқимиз “устоз отангдай улуғ” деб ҳикмат сочар экан, унинг байрами ҳам шундай эъзозга лойиқ) ва унга эскича муносабатни кўз ўнгимизда тиклаш, бугунги воқелик қадр-қийматини ёрқин намоён этади. Ҳа, бугун ўқитувчилик мамлакатимизда энг ардоқли, энг эҳтиромга лойиқ касбга айланиб бораяпти. Истиқлолнинг илк одимлариданоқ Юртбошимиз ҳар йилнинг 1-октябрь кунини “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида нишонлаш, ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишидан қатъий назар, дам олиш кунига айлантириш тўғрисида Фармон берди. Таъбир жоиз бўлса, шуни алоҳида таъқидлаш керакки, ҳалигача бирон давлатда таълим-тарбия иши жонкуярлари байрами бу даражада – мамлакат миқёсида нишонланмаётган бўлса керак.

Муаллим қадр-қимматининг бу қадар сарбаланд этилиши оддий аммо шарафли касб эгаларининг дилига нақадар қувонч бағишлагани исботини бундан ўн бир йил муқаддам Қашқадарё вилоят театрида ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тантаналарда сўз берилганида ҳаяжонланганидан ўзини йўқотиб қўйган шаҳрисабзлик етмиш беш ёшли онахоннинг кўз ёшларида кўргандим:

– Болаларим, шундай шодиёна кунда тўкаётган кўз ёшларимни севинч кўз ёшлари деб қабул қилинглар, – деганди бироздан сўнг ҳаяжонини босиб олган онахон.

– Олтмиш йил ўқитувчилик қилиб, шундай ҳурмат-эҳтиром кўрганим қанча уринмай ёдимга тушмайди. Собиқ Иттифоқ йиллари номигагина нишонланган касб байрамимиз пахта йиғим-терими соясида қолиб, шундай кун борлигини ҳатто ўзимиз ҳам сезмай қолардик.

Онахоннинг сўзларини эслар эканман, хаёл тузоғи мени яна олис-яқин хотиралар силсиласига бошлайди... Ҳали суяги қотиб улгурмаган олтинчи синф ўқувчиси. Совуқдан, ҳар куни неча минг бор чаноққа эгилиб-букилганидан бармоқлари тарс ёрилган, ота-она иссиқ бағридан мосуво этилган ўспирин айбдорона бош эгиб турибди. Домласининг:

Теглар:#2015/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталикТиббий сабоқлар

Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик

Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт

04.12.2023285
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783
Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?Саломатлик

Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?

Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор

26.07.2024327
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179