
Чанқоқни қондиришда ва организмни микро ва макроэлементлар танқислигидан асрашда табиий, соф ва тоза ичимлик сувидан фойдаланинг.
Сув – ҳаёт манбаи. Тирикликнинг мавжудлиги у билан. Шу билан бирга инсон организмининг асосий қисмини ҳам сув ташкил қилади. Танамиз ҳужайраларидаги энг муҳим моддаларни, туз ва минералларни ташийди, барча аъзоларимизга муҳим маълумотлар етказади. Организмдаги ортиқча хилтларнинг танадан чиқиб кетишига кўмаклашади. Буларнинг ҳаммаси етарли миқдорда сув ичилгандагина амалга ошади.
Организмдаги ҳаётий жараёнларнинг меъёрида кечиши учун ундаги сув захираси доимий тарзда тўлдириб борилиши керак. Ҳисоб-китобларга қараганда инсон бир кунда чой, кофе, овқат, сабзавот, шарбат ва албатта ичимлик суви тарзида камида икки литр суюқлик истеъмол қилади. Бироқ кўп ҳолларда мунтазам сув ичиб туришнинг нақадар муҳимлигини унутиб қўямиз. Одатда, фақат чанқагандагина сув ичамиз. Ваҳоланки, оғиз қуриб, ташналикни чуқур ҳис этганда эса киши организми намлик етишмаганидан азият чекади. Бундай етишмовчилик организмдаги қуйидаги белгиларда намоён бўлади: оғриқ ва ҳорғинлик, идрок этишнинг хиралашуви, кўриш қувватининг бузилиши, эшитиш қобилиятининг ёмонлашуви, кайфиятнинг ўзгариши, шу жумладан, хотиранинг пасайиши ва диққатнинг йўқолиши.
Тадқиқотлардан маълум бўладики, одамнинг тана аъзоларида сув қуйидаги миқдорда тақсимланган: мияда 90 фоиз, ўпка ва жигарда 86 фоиз, қонда 83 фоиз, буйракларда 82 фоиз, мушакларда 75 фоиз.
Миямизда жуда кўп миқдорда сув бор. Шуниси ажабланарлики, шунча миқдордаги сув билан инсон қандай фикрлаши, қандай қилиб ихтиролар қилиши мумкин? Айни пайтда қандай сувни ичимлик суви деб ҳисоблаш мумкин? Сув қувури жўмрагидан оқаётган сувними, қайнатилганиними, фильтрланганиними ёҳуд очиқ сув ҳавзаларидаги чучук сувларними?
Абу Али ибн Синонинг асарларида ҳам бошқа шифобахш воситалар орасида сувнинг инсон саломатлигини сақлаш воситаси эканлиги тилга олинади. Бинобарин, юздаги, оёқ-қўллардаги шишларни терлатиб даволашда, умумий истисно ҳолатида сувнинг аҳамияти катта бўлган, бемор танасидаги намлик ва суюқлик миқдори албатта ҳисобланган.
Бир неча йиллар муқаддам Тошкентнинг суви ҳам тоза ва хуштаъм эди. Кўчалардаги водопровод жўмракларидан оққан сувдан одамлар ўз ташналигини бемалол қондириш имконига эга эди. Бугун эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сув манбаларининг ифлослангани ҳақида баъзан огоҳлантириб турибди.
Хўш, киши чанқаганда газланган чанқоқбосди ичимлик ёки шарбатни эмас, айнан сув ичгиси келганда нима қилиш керак? Ахир, сув киши чанқоғини босишдан ташқари организм учун зарур бўлган йод, кальций, фтор, калий, магний каби фойдали моддалар билан тўйинтирилган. Бироқ, ҳамма сувларда ҳам бундай элементлар мавжуд эмас, шу боис ҳам уларни бойитиш зарур бўлади.
Бундан шундай хулосага келиш мумкин: бугунги кунда минерал ёки махсус бойитилган, экологик тоза сувни ичиш зарур. Қувонарлиси, бозорлар ва савдо дўконларимизда бундай сувлар сероб. Бу эса киши организмини мустаҳкамлашга, уни даволашга хизмат қилади. Ўзбекистоннинг минерал манбалари жуда ранг-баранг бўлиб, инсон организмига фақатгина фойда келтиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларИнсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик
Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
