Нонуштага тановвул қилинган хуштаъм творог ёки йогурт қувват билан таъминлайди ва модда алмашинувини яхшилайди. Абу Али ибн Сино ҳам ўз даврида сут ва қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Буюк рус олими Мечников эса бунинг ҳақиқат эканлигини ўтган асрдаёқ исботлаб берганди. Ўшанда лактобациллалар билан ивитилган сут маҳсулотлари “Мечников қатиғи” деб аталганди. Бизнинг давримизда ҳам йогурт тайёрлаш учун томизғи сифатида булғор таёқчалари ва термофил стрептококклардан фойдаланилади. Сут қатиқ замбуруғи ёрдамида ивитилганда чучук қатиқ - кефир ҳосил бўлади.
Айни вақтда эса баъзи сут ва қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда “ҳаёт учун” деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликИммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар ист
Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат
Кичкинтойингизни парваришлар экансиз, ўз-ўзингизга мунтазам савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? болажон эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда та
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
