
теннис билан шуғулланинг
Теннис бўйича терма жамоамизнинг етакчи спортчиси Денис Истоминнинг оламшумул ғалабалари мухлисларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини орттирмоқда. Айниқса, ракетка устасининг сўнгги натижаларидан руҳланган ота-оналар фарзандларини теннис машғулотларига олиб келишмоқда.
Шаҳло ҚУРБОНОВА, невролог:
– Теннис кўплаб спорт турлари қатори умуртқа поғонасини тўғри шакллантиради, қадди-қоматни текис бўлишига ёрдам беради. Қўл-оёқ мушакларини ривожлантиради. Тиббиётда қўл кафти, билак соҳасидаги турли асаб толалари ва мушакларидаги жароҳатли ҳолатларни тикланишида теннис катта ёрдам бериши исботланган. Бу спорт тури билан мунтазам машқ қилиш елка, бўйин, умуртқа поғонасидаги қон айланишини яхшилайди. Копток кетидан кузатиш кўз соққаси мушакларини жадал ҳаракатланишига мажбур қилиб, натижада мушаклар мустаҳкамланади. Машғулотлар, айниқса, гиподинамик (кам ҳаракат) ҳолатда ишлайдиган одамлар учун умумий саломатликни тиклашда яхши фойда беради. Бунда таянч ҳаракат тизимидаги жароҳатлар (посттравматик ҳолатлар)дан кейинги, юрак-қон томир тизимидаги хасталикларда, жигар, буйрак, нафас олиш тизими хасталикларининг ўткир даврида машқ қилиш мумкин эмас. Ушбу тизимдаги касалликларнинг сурункали ремиссия(хасталик қўзғалмаган) даврида фақат шифокор кўрсатмасидан кейин шуғулланиш тавсия этилади.
Омон АННАҚУЛОВ, Республика олимпия захиралари теннис мактаби бош мураббийи, олий тоифали мураббий:
– Теннис билан шуғулланиш инсонни чаққон, эпчил қилиш баробарида уни тез фикрлашга ўргатади. Теннис жамоавий спорт тури эмас, ўйинчилар кортда рақиби билан юзма-юз баҳсга киришадилар. Ҳар бир ҳаракатларига, натижаларига ўзлари жавоб беришига одатланадилар. Бу ҳолат теннис билан машқ қилган болаларни масъулиятли бўлишга ундайди. Яккалик баҳсларда ғалабага интилган теннисчилар ҳаётда ҳам доим етакчи бўлишга интиладилар. Теннис коптоги кичкина, корт эса катта ҳажмдаги майдонда жойлашган. Шунинг учун шиддат билан ҳаракатланаётган коптокни мўлжалга олиш учун атлетнинг қўл ва оёқ мушаклари яхши ривожланган бўлиши лозим.
Бу спорт турида бирор бир натижага эришиш учун, албатта, ҳозиржавоб, тезкор фикр юрита оладиган бўлиш керак. Теннис билан 8 ёшдан машқ қилишни бошлаган маъқул. Профессионал теннисчилар жисмоний ҳолатига кўра мусобақаларда 35-36 ёшигача иштирок этишлари мумкин. Аммо жаҳонда бундан ёши катта ракетка усталари ҳам бор. Умуман олганда, теннис ёш танламайди. Бунда атлетларга баъзи спорт турларида бўлганидек, бўй, вазн чекловлари қўйилмайди. Саломатлиги, ўзининг қизиқиши учун теннис билан ҳатто, нафақадагилар ҳам шуғулланиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларГижжадан йироқ бўлай десангиз...
Гижжа инсоннинг энг ашаддий душмани ҳисобланади. Уларнинг 200 дан ортиқ турлари бўлиб, аксарияти одамнинг ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилади. Ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилу
Тиббий сабоқларКўп терлашдан холи бўлай десангиз...
Маълумотларга қараганда сайёрамизнинг 90 фоиз аҳолиси гипергидроздан азият чекади. Аслида инсоннинг терлаш жараёни, соғломликдан, организмнинг барча ҳужайралари тўлиқ ишлаётганидан
Тиббий сабоқларБезгакдан йироқ бўлай десангиз...
Безгак кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, тана ҳарорати кўтарилиши, камқонлик ва жигар, талоқнинг катталашиши билан ҳарактерланади. У дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида қайд
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
