
Безгак кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, тана ҳарорати кўтарилиши, камқонлик ва жигар, талоқнинг катталашиши билан ҳарактерланади. У дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида қайд этилиб, иқтисодиёти ҳамда аҳолисининг саломатлигига катта зарар келтиради.
Ўзбекистонда ҳам 2010 йилга қадар Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида безгакнинг маҳаллий турлари қайд этилиб турган. 2002 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинган ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал фонди томонидан кенг кўламли тадбирлар ташкил қилиниши ушбу касаллик бартараф этилишида ўрни катта бўлди.
Безгакни тиббий хизмат ёрдамида енгиб чиқиш жуда қийин, бунинг учун барча ташкилотлар ва муассасалар, хусусий ва давлат корхоналари кучларини бирлаштиришлари зарур. Шунингдек, касалликнинг олдини олишда албатта аҳоли ҳам фаол қатнашиши керак ва унинг олдини олиш йўллари билан таниш бўлиши шарт.
Асосий белгилари: тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиши (безгак хуружи), жигар ва талоқнинг катталашиши, камқонлик.
Касаллик соғлом инсонга анофелес чивини чақиши орқали юқади. Чивин безгакка чалинган одамни чаққанида, унинг ошқозонига сўрилаётган қон билан биргаликда паразитлар тушади. Паразитлар бир неча кун чивин организмида ривожланади ва юқумли паразит ташувчисига айланади. Соғлом одамни чивин чаққанда унинг сўлаги орқали паразитлар одам қонига тушади ва аниқ бир вақт ичида касаллик белгилари пайдо бўлади.
Безгак – безгак чивинлари мавжуд жойларда тарқалади. Чивинларнинг кўпайиш жойлари асосан сохиллари ботқоқлашган сув ҳавзалари, шолипоялар, ахлат чиқиндиларига тўлиб кетган, турғун сувли секин оқадиган ариқлар, сув қувурларининг ишдан чиқиши натижасида вужудга келадиган сув ҳавзаларидир. Шунинг учун чивинлар кўпайиши ва чақишига қарши кураш чоралари қўлланиши керак.
Чивин чақишидан ҳимоя чораларини қўллаш ҳам касалликка чалиниш хавфини камайтиради, шунинг учун танани ёпиб турувчи енги узун очиқ рангдаги кийим кийиш, чивинларга қарши кимёвий воситалар – репеллентлар, аэразоллар, суртма мой дорилар – кремлардан фойдаланиш муҳимдир.
Карима ҚУРБОНАЛИЕВА,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Миробод туман бўлими
Паразитология лабораторияси мудири,
олий тоифали паразитолог
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
