Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини соғлом вояга етишлари учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган.
Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан бирга, жамоат ташкилотларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини айтиб ўтиш лозим. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам мана чорак асрдирки, жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини асраш, юртимизнинг чекка ва экологик ноқулай ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини соғломлаштириш бўйича самарали фаолият юритиб келмоқда. Қолаверса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг барқарор асосини яратишга қаратилган комплекс илмий, техник, ишлаб чиқариш, ташвиқот-профилактик ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳозирда фонд аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни методик таъминлаш, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиш, ёш оилаларни патронаж назоратига олиш, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш каби кўплаб йўналишларда фаолият олиб боради.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” фондининг Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори Муҳаббат Юлдашева, Навоий вилояти ҳудудий филиали директори Марҳабо Юлдашева, фонднинг “Маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш” бўлими бошлиғи Гулчеҳра Қурбонова, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” бўлими етакчи мутахассиси Сайёра Қаюмхўжаевалар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
– Касбим туфайли турли хасталикка чалинган бемор болалар билан ишлайман. Айтиш керакки, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги аҳолини кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш асосий вазифаларимиздан биридир. Ўзбек болаларини соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун оз бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман, – дейди Гулчеҳра Қурбонова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
