Европа диетологлар ва гастроэнтерологлар ассоциацияси экспертлари дунёдаги энг фойдали маҳсулотлар рўйхатини тузишди.
Бунда улар маҳсулотларнинг нафақат микроэлементларга бойлиги, балки организмда ҳазм бўлиш жараёни қанчалик яхши бўлишига ҳам алоҳида аҳамият қаратишди.
Хулосаларга кўра биринчи ўринни помидор эгаллади. Ушбу сабзавотни истеъмол қилиш гипертония (қон босимининг ортиши) ва глаукома хасталикларида фойдали саналади. Унинг таркибида кўп миқдорда фаол антиоксидантлар, ликопин ва калий мавжуд.
Таркиби турли тўқима, оқсил ва бир неча гуруҳ витаминларга бойлиги билан ажралиб турувчи сули ёрмаси иккинчи ўринни эгаллади. Ундан тайёрланган бўтқа қон босимини ошиб кетишига тўсқинлик қилади, ҳазм қилиш аъзоларини турли токсин (заҳар)лардан ҳимоялайди.
Киви меваси учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Унинг таркибида кўп миқдорда А, С, Е витамини, омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. У гипертония, ортиқча вазндан халос бўлиш, шунингдек, бўғимларни мустаҳкамлашда яхши самара беради.
Узумнинг қора нави организмни зарарли моддалардан тозалаш хусусиятига эгалиги сабаб, у бу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у қон-томирлар учун ҳам фойдали бўлиб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари фойдалилик жиҳатидан бешинчи ўринга лойиқ деб топилди. Диетологлар ҳафтада 2-3 марта балиқ истеъмол қилишни тавсия этишади. Улар таркибидаги, ёғ, микроэлемент, витамин ва минераллар қон-томирлар фаолиятига ижобий таъсир ўтказади.
Навбатдаги ўринни брокколи эгаллади. У ётоқ шароитидаги беморлар, қариялар, болалар ва ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Мазкур сабзавотни истеъмол қилиш жигар, юрак қон-томир, меъда-ичак фаолиятига ижобий таъсир этади. Асаб тизими ва моддалар алмашинуви билан алоқадор муаммоларда яхши самара беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликИммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар ист
Тиббий сабоқларОрганизм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?
Клетчаткасиз овқатлар ҳазм қилиш йўлидан чиқиб кетгунига қадар 3-5 кун ичида сўрилади, клетчаткага бой овқат эса бу йўлни «тезроқ» босиб ўтади ва айни пайтда ичакларни тозалайди. Ў
Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат
Кичкинтойингизни парваришлар экансиз, ўз-ўзингизга мунтазам савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? болажон эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда та
Тиббий сабоқларЭндоскопия турлари ва беморлар учун фойдали кўрсатмалар
Меъда-ичак йўли аъзолари – қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ва йўғон ичакларни махсус ёритиш тизими – оптик асбоб ёрдамида текшириш усули бугунги кунда кенг қўлланилмоқда. Эндос
