
ёки рахит ҳақида нима биласиз?
Ота-оналарда шундай тушунча мавжуд, рахит касаллиги бу фақат суяк тизимидаги ўзгаришлардир. Диққат қилинг, бу хасталик организмнинг умумий касаллигидир. Сизнинг кўзингизга эса асосан суяк тизимидаги ўзига хос ўзгаришлар кўринади.
Замонавий қарашлар бўйича Д витамини танқислиги – ўсаётган организмнинг фосфор (Р) ва кальцийга (Са) бўлган эҳтиёжининг вақтинча етишмаслиги ва уларни ташувчи аъзо ва тизимлар фаолиятининг бузилиши ҳисобланади.
Д витамини организмда Р ва Са минерал моддаларининг алмашинувини бошқариб, бунда асаб, мушак тизими, кўриш, эшитиш, томирлар ўтказувчанлиги, таранглиги, юракнинг ритмик қисқаришлари, ферментлар ҳамда баъзи эндокрин безлар фаолияти, қоннинг меъёрида ивиш хусусияти, суяклар, иммун тизими, тери, соч, тирноқлар ўсишини таъминлайди ва яхшилайди.
Унутманг, рахит – бу организмнинг умумий касаллиги бўлиб, моддалар алмашинуви, биринчи навбатда фосфор-кальций алмашинувининг ва барча асосий аъзо ҳамда тизимлар фаолиятининг бузилиши билан кечади.
Д витамини танқислиги қуйидаги асоратларга олиб келади:
Суяк кўмиги ва суякларда: остеопороз(суякларнинг мўрт бўлиб, синишга мойиллиги), остеомаляция, миелофиброз, анемия (камқонлик), миелоид дисплазия.
Ҳазм тизимида: Са, Р, Мg(магний) сўрилишининг камайиши, гепаторинал (жигарда ўзгариш) синдроми, ичаклар ҳаракатининг бузилиши.
Лимфоид тизимида иммунитет пасайиши, интерлейкин I, II, фагоцитоз, интерферон ишлаб чиқарилишининг камайиши.
Мушакларнинг атония(бўшашиб қолиш)га мойиллиги, мушаклар таранглигининг сусайиши, талвасалар (спазмофилия).
Нималарга қараб рахитни фарқлашингиз мумкин? Рахитнинг бошланғич даврида қуйидаги белгиларни кўришингиз мумкин: болада безовталик, чўчиш, инжиқлик, ёруғлик ва шовқинга қаттиқ безовталик, уйқусининг бузилиши, терлаш (ёпишқоқ тер), энсада соч тўкилиши, мушаклар бўшашиши, қабзият, катта лиқилдоқ четининг юмшаши, умумий ҳолсизликнинг кучайиши, психомотор ривожланишдан орқада қолиш.
Тиббиётда “рахитнинг гуллаган даври” деб аталган давр бўлиб, бунда кўкрак қафаси қийшиқликлари (“этикдўз тўши”, “товуқ тўши”, кифоз, лордоз, сколиоз каби умуртқа поғонасининг турли қийшиқликлари), “ясси рахитик” тос, қовурға “маржонлари”, кафт “тасмаси”, пешона ва энса дўнгликлари катталашиши, оёқ суякларининг қийшайиши, “қурбақа” қорин кузатилади.
Фарзандингизда нафақат рахит, балки бошқа касалликлар ҳам учрамаслиги учун авваламбор, ҳомиладор бўлишингиздан аввалроқ ўз саломатлигингизга эътибор беринг. Рахитга олиб келувчи омиллар: онанинг ёши (17 дан кичик ва 35 ёшдан катта бўлмаслиги зарур), экстрагенитал касалликлар, ҳомиладорлик токсикозлари, асоратли туғруқлар, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиклик) даврида бўлажак оналар истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида витамин ва минералларнинг етишмовчилиги, оилада ноқулай ижтимоий-иқтисодий шароит.
Гўдакнинг туғилиш вақти (кўпинча қиш ва куз ойларига тўғри келса қуёшли кунлар кам бўлади. Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсири остида организмда Д витамини ҳосил бўлади), унинг чала туғилиши ёки катта туғилиши, биринчи уч ойликда вазннинг тез ортиши, нотўғри парвариш, эрта сунъий ва аралаш овқатлантириш, перинатал энцефалопатия, талвасага қарши дорилар қабул қилиш, тез-тез касалланиш ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлади.
Фарзандингизда рахит касаллигининг олдини олиш учун ҳомиладорлик вақтингиздан бошлаб кун тартибига риоя қилинг. Вақтида дам олинг. Айниқса, кунига 2-4 соат об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар тоза ҳавода бўлишингиз муҳим. Тўғри овқатланиш ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳомиладор аёл кунига қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиши керак: 180-200 г. гўшт (ёки ловия), 100 г. балиқ, 150 г. творог, 30 г. пишлоқ, 500 мл. сут ёки қатиқ маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар.
Д витамини танқислигининг олдини олиш учун боланинг ёшига мос кун тартиби, дам олиш ташкил қилинади. Асабга таъсир қилувчи омиллар бартараф қилинади (ўткир ёруғлик, шовқин ва бошқалар). Тоза ҳавода етарли сайр қилиш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, гигиеник ванналар ва баданни артиш, уқаловчи муолажаларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.
Фарзандингиз дунёга келгандан сўнг биринчи кунлариданоқ унинг овқатланишини тўғри йўлга қўйсангиз, барча касалликлар қаторида рахитнинг ҳам олдини олган бўласиз.
Бир ёшгача бўлган гўдаклар учун энг яхши озуқа – бу она сутидир. Шу сабабли аввало, эмизикли оналар оқсил, ёғ, углевод, макро ва микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилишлари шарт.
Лекин кўкрак сутидаги Д витамини рахитнинг олдини олиш учун доимо ҳам етарли бўлавермайди. Шу сабабли рахитнинг олдини олиш учун барча соғлом гўдаклар уч ҳафталикдан икки ёшгача бўлган даврда қўшимча равишда Д витамини олишлари шарт. Диққат қилинг, бу даволаш учун эмас, балки гўдакнинг шу витаминга бўлган эҳтиёжини қондириш учун зарур. Д дармондорисининг миқдорини гўдагингизни педиатр кўздан кечиргандан сўнг белгилаб беради.
Агар фарзандингиз рахит билан оғриган бўлса, унинг овқат рационига жиддий эътибор бермоғингиз зарур. Бунда уларнинг овқатлари таркиби оқсил (гўшт, балиқ, творог)га бой бўлиши керак. Уларнинг организмида оқсил ва витаминларга эҳтиёж кучли бўлганлиги сабабли қўшимча овқатлантириш соғлом болаларга нисбатан бир ой олдин бошланади. 6 ойликдан мева-сабзавот шарбатлари, 7 ойликдан қаттиқ қилиб сувда пиширилган тухум сариғи, сабзавот ва мевалар бўтқаси, 8 ойликдан творог, жигар қиймаси, гўшт ва гречка, сули бўтқалари, 8,5 ойликдан балиқ, кефир бериш мумкин. Рахит билан оғриган гўдакларга манний ёрмаси бўтқаси мутлақо берилмайди. Ун ва ёрма маҳсулотлари рахитнинг авж олишига олиб келади. Манний ёрмаси таркибида шундай моддалар мавжудки, улар кальций моддаси алмашинуви бузилишини кучайтиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
