Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бой берилган вақт ортида яширинган хатар

06.03.2017
63 марта ўқилди
Бой берилган вақт ортида яширинган хатар

Дарсдан уйга қайтиш учун автобусга ўтирдим. Ёнимдаги икки қизалоқнинг суҳбати беихтиёр, қулоғимга чалинди.

– Шоҳида юпканг нега бунчалик тор, уйингдагилар уришмайдими? Кеча буни деб устоздан ҳам гап эшитдинг. Хафа бўлмагин-у кундан-кунга юриш-туришинг ўзгариб бораяпти.

– Биринчидан, мен замонавий қизман. Ойим нимани хоҳласам, ўшани олиб беради. Иккинчидан, калта бўлса нима қилибди, Кореяда ҳамма шундай кийинади.

– Сен қаердан биласан? Ахир у ерга бормаган бўлсанг?!

– Боришим шарт эканми, ана сериалларида кўрсатишаяпти-ку. Мактаб формалари бир хил – калта ва чиройли. Уларни ҳеч ким “Нега бундай кийинаяпсан?” деб уришмайди ҳам.

Икки дугонанинг гапларини эшитиб, сериаллар инсон онгини шу қадар заҳарлаши мумкин эканидан ҳайратда қолдим.

Ҳамон ёдимда ўқувчилик йилларим кечки овқатдан сўнг ота-онам биз фарзандларга телевизор кўришни таъқиқлашган эди. Биз ҳам ўз ихтиёримиз билан хонамизга кириб, дарсларимизни тайёрлардик. Ота-онам сериаллар ёш боланинг ахлоқи ва маънавиятига ёмон таъсир қилади, деб ҳисобларди. Энди ўйлаб қарасам, яқинларимнинг тутган йўли тўғри бўлган экан.

Ҳозирда аксинча баъзи оилаларда сериал тугамасдан болалар дарсга қўл урмайди. Улар учун билим олиш иккинчи даражали бўлиб қолган.

Эртасига ўқишга бориб, берилган уй вазифасини эмас, аксинча кечаги фильм воқеаларини ўртоқлари билан қизғин муҳокама қилади. Қаҳрамонларга билиб-билмай тақлид қилади. Ўйлаб қоламан, нега уларнинг ота-оналари фарзанд тарбиясига бу қадар бефарқ бўлмаса! Ўзга юрт урф-одатлари, бизга ёт бўлган ғоялар билан суғорилган чет-эл сериалларини томоша қилган болакай эртага қандай инсон бўлиб камолга етади? Ким кафолат беради бу фильмлар унинг онгига салбий таъсир ўтказмайди, деб? Эртага кеч бўлганда айбни кимдан излаймиз? Ҳар нарсага қизиқувчан боладанми ёки фарзандининг тарбиясига лоқайдлик билан қараётган ота-онаданми? Ёки фақат реклама берувчиларни ўзига жалб қилиш учун турли бўлар-бўлмас сериалларни эфирга узатаётган телеканалларданми?

 

Ойбек ВЕЙСАЛ ўғли, киношунос:

– Мамлакатимизда хориж сериалларини намойиш этишдан олдин, унинг терроризм, порнография, давлатга қарши сиёсат олиб бориш каби жиҳатлари соҳа мутахассислари томонидан назоратга олинади. Қолаверса, улар эфирга узатилишдан олдин бош муҳаррир кўригидан ўтказилади. Мана шундай чиғириқлардан сўнг сериал экран юзини кўради. Телесериаллар миллий телеканалларимизга асосан элчихоналардан совға қилинади. Чет элдан сотиб олиш эса катта маблағ талаб қилади.

Энди бундай бадиий ижод маҳсулининг бола тарбиясига таъсир ҳақида гапирсак, бу борада фақат телеканалларни айбдор дейиш, мутлақо нотўғри. Унда ота-онанинг вазифаси, бурчи нимадан иборат? Ахир, улар фарзандига тўғри йўл кўрсатиши, онгини заҳарлайдиган нарсалардан ҳимоя қилиши керак эмасми?

Фильмлар қайси халқнинг ижод маҳсули бўлмасин, у инсон маънавиятини юксалтириши, эзгуликка, инсонпарварликка чорлаши лозим. Бу фикрларга ёшларимиз нима дейишар экан. Улар миллий телеканалларимиз орқали бериб борилаётган сериаллардан ўзлари учун нима олишмоқда?

Маъмура ХЎЖАҚУЛОВА, талаба:

– Асосан, бўш вақтларимда баъзан сериал томоша қиламан. Менга кўпроқ хориж сериаллари ёқади. Негаки, уларнинг фильмларида ҳаётий воқеалар жуда чиройли тарзда очиб берилган. Айниқса, тарихий сериалларни томоша қилганимда, гўё ўша замонга тушиб қолгандек бўламан. Қаҳрамонлар ҳам ролларини маромига етказиб ижро этишади.

Ўзимизнинг кино ижодкорлар томонидан суратга олинган кино ва сериаллар ҳам йўқ эмас. Аммо уларда қандайдир бўшлиқ бор, назаримда. Мен ўзбек режиссёрлари томонидан миллий қаҳрамонларимиз – Широқ, Тўмарис, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Амир Темур, Бобур, Мирзо Улуғбеклар ҳақида сифатли кинофильм ёки сериаллар суртга олишини жуда-жуда истардим. Чунки, улар ҳақидаги фильмларни томоша қилган ёшлар қалбида туғилиб ўсган юртига садоқат, муҳаббат туйғулари шаклланади.

Юқоридаги фикрларни тинглаб, бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигига амин бўлдик. Энг асосийси, ёш авлод тарбияси йўлида барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, эртага келажак авлод етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етади.

Теглар:#2017/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)Тиббий сабоқлар

Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган т

16.04.2024329
Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?Табобат

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи

03.07.2023260
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.2024117