Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бой берилган вақт

16.04.2018
57 марта ўқилди
Бой берилган вақт

Ижтимоий тармоқлардаги тил ўргатувчи каналларнинг мақсад-муддаоси нима?

 Яқинда хориж тилларини ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан биридаги “тил ўрганамиз” номли каналга аъзо бўлдим. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек эди: ҳар куни янги сўзлар, иборалар, қисқа матнлар орқали онлайн дарслар олиб борилди. Қолаверса, кунлик машғулотлардан аудио ва видео дарслари ҳам ўрин олган.

Аммо, бироз вақт ўтгач, канал саҳифаларида турли маҳсулотлар ва хизмат турларининг рекламалари, ҳаволалар орқали бошқа каналларнинг манзиллари пайдо бўла бошлади. Бунга бир эътибор қилинг: “Salom Telegram yoki IMO narsalan o‘rgataman KASPIM shifoko HohlovCHILAR uchun grupa KRIN SUXBATLASHAMZ”, “DIQAT! TELEGRAM Tarmog‘ida Ilk Bor Bunaqasi Xali Bo‘lmagan UZBEK SHOU BIZNES Yulduzlarining VIDEO Va Rasmlari VIDEO 100% BOR TANLANG!”, “Qizlarimiz uchun maxsus Sevgi kanalimiz”... Эҳ-ҳе, бу манзилларни давом эттирсак, адоғига етолмаймиз. Ҳаволалардаги қўпол имловий хатоларни-ку айтмай қўяқолай. Афсуски, бундай каналлар мен каби тил ўрганмоқчи бўлган қанча-қанча йигит-қизларнинг олтиндан қиммат вақтларини беҳуда сарфланишига сабабчи бўлмоқда.

Бугун ахборот алмашиш шу даражада тезки, дунёнинг нариги нуқтасида содир бўлаётган ҳодисадан интернет орқали сониялар ичида хабардор бўлиш, ҳатто, воқеалар ривожини тўғридан-тўғри кузатиш имкони мавжуд. Бу борада интернет энг яқин кўмакчига айланди. Халқаро тармоқнинг афзалликларига кўз юммаган ҳолда шуни айтиш керакки, айни пайт онгги ҳали тўла шаклланмаган айрим ғўр ёшларимиз интернетга “уя қурган” ёвуз ниятли инсонларнинг бузғунчи ғояларига алданиб, она Ватани, яқинлари юзига оёқ қўймоқда. Дунёнинг нотинч мамлакатларида содир бўлаётган қўпорувчилик ҳаракатлари иштирокчисига айланиб, бегуноҳ инсонлар қонини тўкмоқда. Қолаверса, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли асоссиз ахборотлар ёшларни тўғри йўлдан чалғитиб, уларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишига сабаб бўлмоқда. Шундай экан ахборот алмашинуви яшин тезлигида кечаётган, турли ғоя ва маданиятлар ўртасидаги кураш авж олган бугунги даврда фарзандларимиз онгини асраш, уларнинг тарбиясига бефарқ бўлмаслик ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этади.

Ноттингем Трент университети олимлари “киши руҳий характеристикаси, шахс типи ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш” мавзуида олиб борган тадқиқотлар натижасида интернет фойдаланувчиларининг айримларида руҳий хуруж синдроми мавжудлигини аниқлади. Бир неча йил аввал Суонси университети олимлари ҳам интернетдан фойдаланишни тўхтатган кишилар руҳий хуруждан азият чекишини маълум қилганди. Яъни, бу тармоққа жуда кўп вақтини сарфловчи кишилар мобил қурилмадан фойдаланишни тўхтатганда, ташвишли ҳолатга тушиб қолиши ва руҳий ҳолатдаги ўзгаришлар реал жисмоний ўзгаришлар билан бирга кечиши аниқ бўлди.

Яна бир гап. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари истамаган ҳолда ўзини тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари билан таққослайди. шу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар натижасида ушбу омил кишиларда тушкунлик, ижтимоий яккаланиш ҳиссини юзага келтириши аниқланди.

Юқорида келтирилган маълумотлар орқали ижтимоий тармоқлардан ҳеч қандай наф йўқ, дейиш фикридан йироқмиз. Айтмоқчимизки, ахборот телекоммуникация воситаларидан тўғри ва оқилона фойдалансангиз, энг аввало, ўзингизга яхшиликни илинган бўласиз.

Теглар:#2018/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)Тиббий сабоқлар

Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган т

16.04.2024329
Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?Табобат

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи

03.07.2023260
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.2024117