Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Борлиқда бор турфа синоат

20.07.2016
54 марта ўқилди
Борлиқда бор турфа синоат

Табиат яшашимизни таъминловчи, қалбимизни гўзалликка ошно этгувчи борлиқдир. Биз ҳар сонияда унинг-ла тирикмиз. Лекин шу билан бирга, атрофимизни ўраб турган олам ҳақида ҳали кўп маълумотларга эга эмасмиз. Қуйида эса сизни экооламга оид қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

  • Биласизми, ҳар куни ер устида бир триллион тонна сув буғланади. Агар қуруқликдаги барча сув жаҳон океанига қуйилса, унинг сатхи 3 сантиметрга кўтарилар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, ер юзидаги океанлар тубида ҳали одамзот билмаган 80 фоиз тирик мавжудотлар мавжуд экан. Бугунги кунда уларнинг 10 фоизигина ўрганиб чиқилган, холос.

  • 1, 2, 3, 4, 5... Бу беш сония ичида чапак чалишга улгурамиз холос, шундайми? Аммо мана шу қисқа сонияларда оламда анча-мунча воқеалар содир бўлади. Ҳар беш сонияда: ерга чақмоқ урилади; коинот 75 километрга кенгаяди; 5 миллион моддани қуёш коинотга сочади; организмимизнинг ҳар бир катагида 500 минг кимёвий реакциялар юзага келади.
  • Хитойдаги Хуанхэ дарёсида 20 метр баландликдаги Хукоу шаршараси жойлашган. У Чин ўлкасидаги иккинчи баланд шаршара саналади. Бунинг нимаси қизиқ, дейишга шошилманг. Қизиғи шундаки, қишда ушбу шаршара музлаб, муз-тошлар билан қопланади. Ана шунақа!
  • Эль-Пеньон-де-Гуатапе қояси дунёдаги энг катта тош саналади. Унинг таркиби кварц, дала шпати ва шаффоф минералдан иборат.
  • Торнадо энг ваҳимали табиат ҳодисаларидан бири бўлиб, ҳар бир қуюн ўз шакли, ранги ва овозига эга. Унинг туси тупроқнинг рангига боғлиқ. Овоз эса қуюн олиб келаётган жой ва буюмларга монанд чиқади. Одатда қуюн бир неча дақиқа давом этиши мумкин. Бироқ шундай вақтлар ҳам бўлганки, у соатлаб тўхтамаган.

Дунёнинг ҳеч бир ерида АҚШ сингари кўп қуюн содир бўлмайди. Ҳар йили ушбу мамлакатга 800 марта бундай табиий офат ҳавф солади. Эътиборлиси, 1931 йилда Миссисипида кўтарилган қуюн 83 тонналик поездни даст кўтариб, йўналишидан 40 метр нарига улоқтириб юборган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024318
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024194
Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?Тиббий сабоқлар

Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?

Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти

08.09.2023155