
Ибн Сино "Тиб қонунлари"да айтади:
"Ҳар куни ётишдан олдин бир дона олма ейиш юракни бақувват қилади".
Олма болажонларнинг севимли меваларидан бири бўлиб, уни ҳар бир фаслда севиб тановвул қилишлари мумкин. Ушбу мева таркибидаги бир қанча дармондорилар гўдаклар учун муҳим озуқа саналади. Хуштаъм мазаси ва зарур озуқавий қувватга эга бўлган олма ҳақида нималарни билаcиз? Фарзандингиз таомномасига олма шарбати ва шунга ўхшаш олмали егуликларни қўшганмисиз?
Энг мазали ва дармондорига бой мевалар офтоб тиғида қизариб пишганидир. Олма таркибида В1, В2, В6, С, К, Р, Е, фоли кислота, каротин, калий, кальций, фосфор, йод, пектин, сахароза, темир моддалари ва органик кислоталар мавжуд. Унинг таркибидаги темир моддаси эса камқонликда гемоглобин миқдорини оширишда ёрдам беради. Танадаги ортиқча холестеринни камайтиради. Шунингдек, овқат ҳазмини яхшилаб, ичак микрофлорасини тиклайди.
Олма қоқиси эса глюкозага бой бўлиб, бир қанча микроэлементлар мажмуасидан иборатдир. Қуритилган олма ўзида фойдалилик хусусиятини сақлаб, кўпгина микроэлементларга тўйинган бўлади. У нафақат фойдали балки мазали ҳамдир. Болажонларнинг милк ва тишлари учун ҳам олма ниҳоятда фойдалидир. Бу уларнинг тиш ва унинг эмаль қавати мустаҳкамлигини таъминлайди. Олмадаги пектин моддаси эса организмдан токсин (заҳар)ларни ҳайдайди. Клетчатка боланинг ичини равон келтиришга хизмат қилади.
Эмизикли болаларга олма шарбатини дастлаб 1 томчидан бериш лозим. Секин-аста бу миқдор кўпайтириб борилади. Чақалоқ 3 ойлик бўлганида буни амалга ошириш мумкин. Бу билан камқонликни олди олинади. Олма шарбати бола организмига ҳеч қандай салбий таъсир этмайди. 6 ойлик болаларга олмани қирғичдан ўтказиб бўтқа (пюре) кўринишида бериш мумкин. 2-3 ёшга тўлган болакай мустақил равишда ўзи олмани ея олади. Катта ёшдаги болалар ҳар куни 1 стакан олма шарбати ичишлари лозим. Агарда бола қорин оғриғи ёки дисбактериоз билан оғриётган бўлса, бу пайтда унга олма шарбатини вақтинча бермай турган маъқул.
Олмани турли хил кўринишда истеъмол қилиш мумкин. Хоҳ қуритилгани бўлсин ёки олма пюреси, шарбат, мураббо кўринишида бўлмасин буларнинг бари болажонлар учун ниҳоятда фойдали. Уни фойдалилигини янада ошириш мақсадида творог ёки йогурт ичига қўшиб бериш мумкин.
Ҳар куни бир дона олма ейиш юракка қувват бағишлаб, ични равон келтиради. Олмани кўп тановвул қилиш инсонни ёшартиради. Сабаби олма таркибидаги бир қанча антиоксидант моддалар танамиздаги радикал токсин заҳарли моддалардан тозалайди. Бу эса организмни ёшаришига олиб келади.
Шундай экан бу мева ёшу қари саломатлиги учун ниҳоятда фойдалидир. Шифобахш олма организмни керакли дармондорилар билан таъминлайди. Эмизикли гўдаклар, болалар ва ёши катта кишиларда камқонликни даволашда ҳам олманинг ўрни беқиёсдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СпортБолажонларга шодлик улашиб...
Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга
