Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бодом гули

11.03.2013
62 марта ўқилди
Бодом гули

Баҳор фаслини жуда яхши ко'раман. Ко'нгилга ҳузур баг'ишлайди. Кўкламнинг илк кунларида бувижонимни ко'ргани қишлоққа бораман. Қорлар эриб, ер қурий бошлаган, дилни яйратувчи шамол танингизни эркалаб о'тади. Чопиб ҳовлига кираман. Бувим кенг ҳовли адог'идаги тандирда ко'к сомса ёпяпти. Югуриб бориб қучоқлайман.

– Яхши келдингми, болам? – Бувим менга меҳрли ко'злари билан, узоқ тикилди. Сочларимни силаб пешонамдан о'пди. Баг'ирларига босганларида баҳорнинг илиқ, тотли нафасини туйдим. Қо'лимга ҳозиргина тандирдан узилган ко'к сомсани тутқазар эканлар, ко'зларимга боқиб, “Ко'кламга етказганига шукур, тойчог'им” деб қо'йдилар.

Сомсани мазза қилиб еб бо'лгач, қо'лимни ювиш баҳонасида ариқ ёқалаб экилган дарахтларга ко'зим тушди. Бодом гуллабди, бирам чиройли, қараганингиз сари ко'зингиз то'ймайди.

– Бувижон, ко'рдингизми бодом гуллабди!

– Сени келишингга гуллабди-да, той­чог'им! Насиб қилса, бунинг мевасидан болаларинг, болаларингни болалалари ҳам баҳраманд бо'лишади. Илоё, чевараларимнинг то'йларига етказсин.

Болалик пайтларимда бувим опичлаб, қишлоқ тепасидаги қирликка олиб боргани, биргаликда лолалар терганимиз, капалаклар ортидан қувганим, сув бо'йида яйраб о'сган ялпизлардан бир этак йиг'ганим ко'з олдимга келди. Со'рида шундай хаёлларга берилиб о'тирарканман, хаёлимни бувижонимнинг со'злари бузди.

– Болажоним, чарчадингми? Зулайҳо холанг сумалак қилганди. Насибангни олиб қо'йгандим. Мана буниси эса ко'к сомса. Маҳфуза амманг о'з қо'ли билан тайёрлаган. Мадина жиянинг ҳам қарашган.

– Мадина сомса ёпадиган бо'лганми? Яқинда опичлаб юрардим.

– Онасининг дастёри бо'лган, барака топсин. Бирам қо'ли ширин. Ҳозирдан совчилар келяпти, аммангникига.

Биламан, бувим менга илиниб, таомлардан о'зи тотмаган. Қо'ярда-қо'ймай уларни ёнимга о'тқазиб, таомлардан ейишга ундайман. Бувим бир-икки тотинган бо'лади-да, ёнимга яқинроқ суриб қо'ядилар. Шунчалар ҳам меҳрибон, болажон бо'ласизми, бувижон. Баҳор таомларидан то'йиб тановвул қилгач, эркалигим тутиб, уларнинг тиззаларига бош қо'яман. Меҳрли қо'ллари билан пешонамни силайдилар.

Орадан йиллар о'тди. Бу йил яна қишлоққа бордим. О'ша қишлоқ, о'ша ко'чалар, аммо... бувижоним ё'қ эди. Бувижоним ко'рпа қавиган о'ша со'рида узоқ вақт о'тирдим. Ҳовлини айландим о'ша қадрдон тандирга беҳол суяндим. Ко'зим қийг'ос гуллаган бодомга тушди. Ним пушти гулларига узоқ, жуда узоқ тикилдим. Дарахт анча катталашиб, салгина ёнбош томонга ог'ибди. Дарҳол шох-шаббалар орасидан ё'г'онрог'ини олиб унга тираб, то'г'рилаб қо'йдим. Қадди тик бо'лди. Шунда қулог'имга узоқдан бир сас эшитилгандек бо'лди: – “Раҳмат болам, умрингдан барака топ”. Бувижонимнинг овози. Ён-атрофга аланглайман. Қо'лларим билан беихтиёр бодом танасини силар эканман, о'зимча шивирлаб “бувижон сиздан ёдгорлик бу дарахтни ҳамиша асраб-авайлауман”, дейман.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021327
Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?Тиббий сабоқлар

Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?

Инфекцион касалликлар орасида кенг тарқалганларидан бири бодомсимон безлар яллиғланишидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу хасталик ўз вақтида даволанмаса, кўпинча жиддий асор

13.03.2024295
Терак гули аллергияга сабаб бўлиши мумкин(ми?)Тиббий сабоқлар

Терак гули аллергияга сабаб бўлиши мумкин(ми?)

Aллергия – гипертаъсирчанлик, организмнинг маълум аллергенлар таъсирига ўзгарган, ўзгача реакциясидир. Бу иммун тизимимиз беозоргина моддаларга фавқулодда шиддатли реакция кўрсатад

31.05.2021225
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176