Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БИР ОҒИЗ СЎЗ

25.01.2013
57 марта ўқилди
БИР ОҒИЗ СЎЗ

Қўшнимизнинг Зилола исмли чиройли қизи бор. У 6-синфда ўқийди. Кийиниши, юриш туришига қараб, жуда фаросатли қизда, – деб ҳавасим келарди. Ўзимнинг қизимга ҳам Зилола опангга ўхшагин, ундан ўргангин деб тайинлардим. Бироқ...

Кечки пайт ишдан қайтаётсам у чангитиб кўча супураётган экан: – Ҳай, ҳай, Зилолахон шакаробгина қилиб сув сепиб юборсангиз бўларкан. Бошингизга рўмол ўрамабсиз. Сочингиз ҳам чанг бўлибди, – дедим.

У шаҳд билан бошини кўтарди. Салом бериш ўрнига:

– Уфф, бир иш қилсанг ҳамма хўжайин, ундай қилма, бундай қилма, ана супурмаганим бўлсин, – деб супургини кўча ўртасига улоқтирди-ю, уйига кириб кетди. Мен ҳанг-манг бўлиб жойимда туриб қолдим.

– Қўшнижон, хафа бўлманг, сиздан олди Маҳкам амаки ҳам танбеҳ бериб ўтганди. Шунга жаҳли чиқиб кетди, чоғи, – деди набирасини ўйнатиб ўтирган Матлуба опоқи. – Ёшда, жаҳли бурнининг учида туради.

– Мен ёмон гапирмадим шекилли, шундай ёнидаги ариқдан ярим челак сув олиб сепса бўлади-ку. Ўзи ишга йўқроқ онаси шўрлик, ялиниб-ёлвориб зўрға супуришга кўндирган эди. Ёлғиз қиз деб қизини сал эркалатиб юборган, – деди қўшним бояқиш. – Сиркаси сув кўтармайди, Зилола тушмагурни. Сал катта бўлса эси кириб қолади, хафа бўлманг - мени юпатмоқчи бўлди опоқи.

– Кичиклиги қоптими. Ўн тўртга кирди. Ҳозир кирмаган эси қачон киради. Дилбар кеннойи ўзига эмас қизига жабр қипти. Қизини эртасини ўйламаяпти. Эссизгина, мен уни чиройли қиз деб ҳавас қилиб юрибман-а.

– Ҳа, шу ҳуснига ўзи ҳам маҳлиёда. Бир-икки ёнимга олиб, чиройли қизнинг ҳамма иши чиройли бўлсин. Муомилангни тўғирла, қиз бола ширин сўз бўлиши керак, деб ҳам кўрдим. Қаёқда, ўзи қолиб онаси ҳам юмма талаб берди. Илгари қўшни-қўшнига кўзгу, деган гаплар бўларди. Биримизнинг айбимизни иккинчимиз айтиб тўғирлардик. Ҳозир, бола меники, тарбиялашга ўзимнинг кучим етади, дейдиган бўлдик. Энди бировнинг боласини айбини айтишга ҳам қўрқиб қолдим.

– Зилолани ҳам бетгачопар, ўз айтганидан қолмайдиган қиз бўлиб қолишида ойисининггина эмас бизнинг ҳам айбимиз бор, – деди опоқи.

Эссиз, Зилоланинг бир оғиз қўпол сўзи билан дилимда шунча пайтдан буён унга нисбатан яшаб келаётган ҳавас, ҳурмат йўққа чиқди. Балки Зилола унчалик ҳам ёмон қиз эмасдир. Бироқ, ўша онда ўзидан катта одамга зарда қилгани, супургини улоқтириб юборгани мени уни “яхши қиз” деган фикрдан қайтарди.

Агар, Зилола мени танбеҳимни “хўп бўлади”, деб бажарганда шунча кўнгилсиз гаплар ҳам бўлмасди. Зилола эса менинг назаримда янаям чиройлироқ, янаям одоблироқ кўринарди. Қаранг, бир оғиз қўпол сўз, биргина қўпол ҳаракат билан у ўзининг қандайлигини билдириб қўйди.

Жон қизим! Инсонлар орасида яхши ном қозонмоқчи бўлсангиз, ҳамиша тилингизга эхтиёт бўлинг, ўйлаб гапиришни одат қилинг. катталарнинг гапига қулоқ солишда бир ҳикмат бор. Чунки, улар ҳар ҳолда сизга нисбатан кўпроқ ҳаёт тажрибасига эга. Улар сизнинг фойдангизни ўйлаб гапирадилар. Тўғри, гапнинг тўқмоғи бор, аммо бу тўқмоқ эзгуликка хизмат қилади.

Теглар:#2013/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Оғиз қуриши жиддий касаллик аломати(ми?)Тиббий сабоқлар

Оғиз қуриши жиддий касаллик аломати(ми?)

Кўпчилик инсонлар доимий оғиз қуришидан азият чекади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жиддий касалликлар аломати бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу ма

13.07.2022299
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896