Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бир комилга қўл берган...

05.02.2014
58 марта ўқилди
Бир комилга қўл берган...

Бир куни Анушервон танҳо ўтирган эди. Шу орада унинг олдига Юнон, Муъбад, Хуршид, Бузургмеҳр ва бош­қалар кириб келишди. Анушервон уларга қараб деди:

– Бу катта анжуман бўлди. Келинглар, ҳар биримиз биттадан ҳикматли гап айтайлик, токи сўзимиз бошқаларга ибрат бўлсин! Сўнг Муъбадга қараб:

– Сен нима дейсан? – деди.

Муъбад деди:

– Икки нарса борки, улар бир-биридан яхшидир. Масалан, ҳунар билимдан яхши, иш эса сўздан афзал. Анушервон:

– Батафсил тушунтир! – деди. Муъбад давом этди:

– Ҳар кимнинг ҳунари бўлмаса, у қуруқ девор билан тенг. Ҳар кимнинг сўзи чиройли бўлса-ю, иши ёмон бўлса, фойдасиз шамол кабидир.

Анушервон Хуршидга қараб:

– Сен нима дейсан? – деди. Хуршид:

– Жаҳонда икки нарса бор, ўша икки нарсадан ҳеч нарса яхши эмас, биринчиси – хурсандчилик, иккинчиси – беозорлик! – деди. Анушервон:

– Кенгроқ тушунтир, – деди. Хуршид:

– Ҳар ким борига қаноат қилиб хурсанд яшаса, ҳеч кимга эҳтиёжи қолмайди. Кимки ҳеч кимга озор бермаса, ҳеч кимни хафа қилмаса, ҳеч кимдан хавф етмайди! – деди.

Анушервон Бузургмеҳрга қараб:

– Сен нима дейсан? – деб сўради. Бузургмеҳр:

– Эй Анушервон, одамлар қуйидаги нарсаларга амал қилмасалар, ҳеч қачон хурсандчилик юзини кўрмайдилар: масалан, борига қаноат қилмаса, етолмайдиган нарсасига интилса, бировнинг қўлидаги нарсага таъма кўзи билан қараса! – деб жавоб берди.

Анушервон ундан ҳам кенгроқ тушунтиришни сўради, у деди:

– Хурсанд шундай кишики, нима топса, ўшанга қаноат қилади, топганига шукур қилиб, умрини ғамсиз ўтказади. Таъма ва очкўзлик эса ўз жонини қийнашдир. Таъмагир ва очкўз киши ҳеч қачон рост йўлдан юрмайди, ҳамиша кўнгли иллатли бўлади. Ҳар ким ўзини яхшилик йўлига солса, ҳамма ёмонликдан омон бўлади, жаҳонда тинч ва осуда яшайди.

Анушервон Юнонга қараб:

– Сен нима дейсан? – деди. Юнон шундай деб жавоб қилди:

– Етти нарса борки, ҳар ким бу етти нарсага амал қилса, дунёда яхши отли бўлади. Биринчи – дунёда донолар маслаҳати билан иш қилса, иккинчи – ўз ватанида бўлса, учинчи – одил бўлса, тўртинчи - сабрли бўлса, бешинчи – қайсар бўлмаса, олтинчи - фойдасидан бошқаларни ҳам баҳраманд қилса, еттинчи - камтар бўлса!

Анушервон Юнондан ҳам бу сўзларни кенгроқ тушунтиришини сўради. Юнон деди:

– Маслаҳат марваридга ўхшайди, одамларни тош деб ҳисобланса, шу тошлар орасидан бирорта марварид сўз чиқиши мумкин. Ишни ўз жойида муносиб ҳолда қилмасанг, зиёни етади. Одиллик билан иш қилинса, бу ишга ҳеч ким қарши чиқмайди. Сабр ва чидам барча мушкул ишларни енгиш калитидир. Қайсарлик эса энг ёмон иллат. Камтарлик барчанинг ҳавасини ва ҳурматини қўзғатадиган ёқимли одатдир!

Теглар:#2014/5

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?Саломатлик

Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи

19.01.2024347
Қўллар нeга титрайди?Тиббий сабоқлар

Қўллар нeга титрайди?

Бугунги кунда қўлларнинг титраши нафақат қариялар, балки ёшлар орасида ҳам учрамоқда. Бундай ҳолатга турли касалликлар сабабчи бўлиши мумкин. Улардан бири – эссенциал тремор. У нас

11.08.2023235
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031