Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БИЛАСИЗМИ? (2013/52)

30.12.2013
55 марта ўқилди
БИЛАСИЗМИ? (2013/52)

Яна бир неча кунлардан сўнг Янги йил байрамини кенг нишонлаймиз. Ҳар бир байрам сингари ушбу мўьжизавий айёмнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари ва тарихи мавжуд. Қуйида Янги йил байрами билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янги йил байрами арафасида бутун дунё болалари Қорбобога мактуб йўллаб ундан ўзларига совға сўрашади. Бу анъана узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Бунинг тарихи жуда қизиқ. Қадимда Европада одамлар Янги йилда Қорбободан совға кутишмаган, аксинча унга совға улашишган.

* * *

Янги йилда гўзал байрам арчаларини ясатиш бундан 150 йил илгари бошланган.

* * *

Янги йил байрамида нима сабабдан мушакбозлик қилинишини кўпчилик билмаса керак? Бунинг тарихи жуда қизиқ. Гап шундаки, авваллари инсонлар мушакбозлик вақтида юзага келадиган шовқин ва олов ёвуз руҳларни қўрқитади деб ишонганлар. Шу тариқа бу ҳолат ҳам байрам удумларидан бирига айланган.

* * *

Дунёдаги энг катта сунъий байрам арчаси Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 76 метрни ташкил қилган.

* * *

Тиниб-тинчимаган италияликлар 31 декабрь куни қоқ ярим тунда ўзларининг эски буюмларини ойнадан улоқтиришади. Уларнинг бундай “ғалати” ҳаракатлари замирида “Янги йил кириши арафасида кераксиз ва эски “матоҳ”лардан қутулиш, келаётган йил давомида фақат яхшиликлар бўлишини белгилайди” деган маъно ётади.

* * *

Австрияликларнинг Янги йил дастурхонларида парранда маҳсулотлари умуман учрамайди. Бунга сабаб уларнинг Янги йил қаҳрамонлари орасида Бахт қуши ҳам мавжудлигидадир.

* * *

Ҳозирги кунда байрам арафасида деярли барчанинг уйини безайдиган электр чироқлар маржони биринчи бўлиб, 1985 йил АҚШда ёқилган.

* * *

Англияда Янги йил арафасида соатнинг биринчи бонг уриши билан уйларнинг орқа эшиги очиб қўйилади. Бу ҳолат Эски йилнинг чиқиб кетишига имконият яратиб бериш билан изоҳланади. Соатнинг сўнгги бонги ургандан кейингина Янги йилни кутиб олиш мақсадида уйларнинг олд эшиклари очилади.

Теглар:#2013/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Организм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?Тиббий сабоқлар

Организм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?

Клетчаткасиз овқатлар ҳазм қилиш йўлидан чиқиб кетгунига қадар 3-5 кун ичида сўрилади, клетчаткага бой овқат эса бу йўлни «тезроқ» босиб ўтади ва айни пайтда ичакларни тозалайди. Ў

14.09.2021332
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?

Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун

28.04.2023312
Нервлар хасталанишининг турлари ва олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Нервлар хасталанишининг турлари ва олдини олиш чораларини биласизми?

Нервлар ва нерв чигалларининг зарарланишларини келтириб чиқарадиган сабаблар турлича. Кўпинча грипп, бруцеллёз, ревматизм, сил билан оғриганда, ҳар хил ким­ё­­­­­­­­­вий моддаларда

18.08.2021309
Тақинчоқлар аллергияси ҳақида биласизми?Тиббий сабоқлар

Тақинчоқлар аллергияси ҳақида биласизми?

Сиз бирор хил тақинчоқ (зирак, узук, занжир) сотиб олмоқчисиз. Унинг сифати қай даражада эканлиги, тақиб юрилганда терига салбий таъсири бор-йўқлигини аввалдан билишингиз қийин, ал

20.08.2021250