
Сиз бирор хил тақинчоқ (зирак, узук, занжир) сотиб олмоқчисиз. Унинг сифати қай даражада эканлиги, тақиб юрилганда терига салбий таъсири бор-йўқлигини аввалдан билишингиз қийин, албатта. Чунки айрим тақинчоқларни таққанда тери таъсирланиб, унда қизаришлар пайдо бўлади. Бунинг бир нечта сабаблари бор.
Зирак қулоқни оғритса
Тақинчоқ терига зарар етказишининг сабаблари қуйидагича:
БИРИНЧИ САБАБ. Тақинчоқни улаш ва қайта ишлаш жараёнида унинг куюндиси қолса, асорат бериб, таққан киши терисида дерматитни юзага келтиради. Тақинчоқларни ясашда ишлатиладиган канифол терига жуда ёмон таъсир қилиши мумкин.
ИККИНЧИ САБАБ. Тақинчоқлар сотиладиган дўконларда маҳсулотлар харидорларга тақиб кўриш учун берилади. Биргина зирак ёки занжир сотиб олмоқчи бўлган харидор бир нечта тақинчоқни тақиб кўради.
Қарабсизки, тақинчоқларнинг кўпчилиги харидорлардаги тери хасталиклари инфекциялари билан «бойийди». Шу жараён орқали ҳам тақинчоқлар аллергияси вужудга келади.
УЧИНЧИ САБАБ. Тақинчоқ тақиш учун ноқулай ясалган бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда аёллар қулоққа ёпишиб турадиган ёхуд қулоқни оғритадиган зиракларни тақиб олишади. Бунда қулоқ териси таъсирланиб, шу соҳада оғриқ туради.
ТЎРТИНЧИ САБАБ. Бир қатор металлар терига текканда хусусиятини ўзгартиради. Шу сабабли тери яллиғланади, тошма тошиб, ярага айланади, ҳатто тери қизариб, пуфакчалар ҳосил бўлади.
Арзон бўлса, зиёни кўп
Металлдан ясалган арзонбаҳо тақинчоқлар нечоғли чиройли кўринмасин, уларнинг зарари ҳам борлигини унутманг. Танага тегиб турадиган айрим металларнинг ножўя таъсири туфайли аллергия келиб чиқиши мумкин.
Арзон тақинчоқларнинг кўплаб турларида токсинлар(заҳарлар) борлиги аниқланган.
Кийимга мос қилиб тақиладиган турли рангдаги зираклар қанчалик йирик ва оғир бўлса, қулоқ солинчакларига шунчалик кўп зарар етказади.
Оғир зираклар терини тортади, қулоқдаги тешикни янада катталаштиради.
Кўпинча оғир зиракларни мунтазам тақиб юриш туфайли қулоқ териси йиртилиб, оқибатда жарроҳ аралашуви зарур бўлади.
Айрим тақинчоқлар икки-уч ҳафтадан кейин аллергик реакция беради, оқибатда тери қичишади ва бошқа ёқимсиз ҳолатлар кузатилади. Бундай пайтда асосий даво зиракни қулоқдан ечиб, асорат тезроқ битиши учун шифокор тавсия этган махсус мазлардан фойдаланган маъқул.
Урфга эргашиб, соғлиқни ёмонлаштирманг
Сўнгги урфга кўра кийиниб ясанадиган қиз-жувонлар баъзан ўз соғлиқларига зиён етказаётганини билишмайди. Тақинчоқлардан ташқари очиқ-сочиқ тикилган либослар, ҳатто баъзи пойабзал турлари ва баданни сиқиб турувчи махсус ич кийимларнинг зарари ҳам йўқ эмас.
«Сланцы» пойафзалини эндиликда фақат қизларгина эмас, балки катта ёшдаги аёллар ҳам кийиб юришадиган бўлди. Аммо унинг зарарини ҳамма ҳам билавермайди. Бундай пойафзал кийилгач оёқ кафти эркин ҳаракатлана олмайди, шунингдек, пойабзал ечилиб кетмаслиги учун бармоқлар ўртадаги биргина ипни доимо сиқиб туришга мажбур бўлади ва оқибатда зўриқади.
Зўриқишдан сўнг тизза, болдир ва белда оғриқлар пайдо бўлади. Демак, бу пойабзал турини хуш кўрувчилар ундан воз кечишса ёки айрим пайтлардагина кийишса яхши бўларди.
Коррекцияловчи (қаттиқ сиқиб турувчи) ички кийимлар баданнинг ёғ тўпланиб, «бўртган» нуқсонларини кўздан нари қилиши мумкин. Лекин улар мунтазам кийилса нерв толалари сиқилади, терида тарам-тарам чизиқлар ҳосил бўлади. Нафас олиш қийинлашиши, қорин соҳаси эзилиши туфайли ичаклар иши ёмонлашиши, ҳатто терида замбуруғли инфекциялар ривожланиши ҳам мумкин.
Демак сўнгги урфдаги либосларни кийиб, турли зеб-зийнатлардан фойдаланадиган қиз-жувонлар аввало уларнинг зарари камроғини танлаганлари маъқул.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
