Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АРПАБОДИЁН – ШИФОГА КОН

21.01.2016
216 марта ўқилди
АРПАБОДИЁН – ШИФОГА КОН

Абу Али ибн Сино арпабодиён ҳақида шундай дейди: “У кўзни ўткир қилади ҳамда кўзга сув тушиш (яъни, катаракта) бошланган вақтда фойда қилади. Буйрак ва қовуққа нафи бор. Уруғини илдизи билан қўшиб ейилса, ични қотиради”.

Овқатга зиравор маҳсулот сифатида арпабодиённинг тўлиқ пишиб етилган уруғлари қўлланилади. Арпабодиён меваси таркибида 1, 2-3, 2 фоиз (баъзан 6 фоизгача) эфир мойи, 28, 4 фоизгача мой, оқсил ва бошқа моддалар бор. Арпабодиён эфир мойи рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик бўлиб, ўзига хос ёқимли ҳид ва ширинроқ мазага эга. У 80-90 фоизгача ўзининг асосий таркибий қисми – анетолдан ташкил топган. Унинг уруғининг таркибида калий, кальций, темир, мис, рух, хром, альюминий, селен, молибден, стронций, никель, бор ва бошқа макро ва микроэлементлар тузлари бўлади.

Қадимги табиблар ўзларини даволаш жараёнида арпабодиён мевасини кенг ишлатганлар. Юз ва оёқ шишларида, жигар, қораталоқ, буйрак, қовуқ касалликларида, қийинлашган нафас олишда, бош оғриғида, кўз ва бошқа касалликларда ҳамда пешоб ҳайдовчи восита сифатида тавсия қилинган.

Халқ табобатида арпабодиён мевасидан тайёрланган дамлама билан меъда-ичак касалликлари даволанади. Бу дамлама яна иштаҳа очувчи, пешоб ва ўт ҳайдовчи, терлатувчи, енгил сурги ҳамда чанқовни босувчи дори сифатида қўлланади.

Арпабодиёнинг эфир мойи антисептик, яллиғланишга қарши ҳамда шиллиқ қаватларга кучли қитиқловчи таъсир кўрсатади. Шунинг учун арпабодиён меваси, эфир мойи ва улардан тайёрланган дори турлари илмий тиббиётда бронхит ва нафас олиш йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликларида балғам кўчирувчи, йўтални тўхтатувчи дори сифатида ҳамда овоз бўғилиши ҳолларини даволаш учун ишлатилади. Меваси ва эфир мойи яна буйрак, сийдик пуфаги ва пешоб йўллари касалликларида, ич дам бўлганда ел ҳайдовчи восита сифатида, ичак фаолиятини яхшилаш учун ҳамда баъзи грипп (ЎРВИ) касалликларининг даволашда қўлланилади.

Арпабодиён меваси сурги сифатида ишлатиладиган ҳамда юқори нафас йўллари яллиғлаганда қўлланиладиган балғам кўчирувчи, кўкракни юмшатувчи ва уни оғриғини қолдирувчи йиғмалар – чойлар таркибига киради. Фармацевтика амалиётида эфир мойи ёқимсиз таъмли дори турларини мазасини ва ҳидини яхшилаш учун ишлатилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Гепатит С касаллигидан тўлиқ соғайишнинг имкони борТабобат

Гепатит С касаллигидан тўлиқ соғайишнинг имкони бор

Гепатит С – бу жигарнинг яллиғланиш билан кечувчи гепатит С вируси чақирадиган юқумли касалликдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан дунёда 58 млн. нафар инсон

31.03.2023210
Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятларТиббий сабоқлар

Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар

Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди

15.09.2022279
Орзулар амалга ошган маконТиббий сабоқлар

Орзулар амалга ошган макон

Пойтахтимизда мамлакатимиздаги илк осмонўпар бино – Nest One қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Эндиликда баландлиги 267 метрдан иборат бўлган осмон

16.11.2023241