
Пойтахтимизда мамлакатимиздаги илк осмонўпар бино – Nest One қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Эндиликда баландлиги 267 метрдан иборат бўлган осмонўпар бино – Nest One дастлабки яшовчиларини кутиб олишга тайёр.
Пойтахт манзараси тўлиқ ва ёрқин кўзга ташланадиган бинода ресторан ва ҳашаматли хонадонлар, резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудлари ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.
Тўрт йил мобайнида шиддатли куч-ғайрат ва шижоат билан қуриб битказилган, экотизимга эга мазкур бино дўкон ва ресторанлар, болалар майдончалари, қишги боғ, дам олиш ва спорт ҳамда кўплаб маиший-ижтимоий ҳудудларни ўз ичига қамраб олган.
Матбуот анжумани “Murad Buildings” асосчиси, инвестор Мурод Назаров ва Туркиялик “Ozguven” компанияси асосчиси Ozgur Onur Ozguvenнинг қутлов ва табриклари билан бошланди.
— Кўп машаққат ва қийинчиликлар, кўплаб меҳнаткаш ва бағрикенг инсонларнинг, хусусан, тажрибали муҳандислар меҳнати билан бунёд этилган мазкур осмонўпар – Nest One Ўрта Осиё давлатлари ичида иккинчи ўринда турувчи баланд бинодир. У қисқа вақт ичида жаҳон талаблари даражасида қурилган бетакрор бинодир, – деди фахр билан Мурод Назаров.
Инвесторлар иштирок этган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бу катта лойиҳани руёбга чиқариш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига сарф этилган куч, пандемия давридаги қийинчиликлар, соҳада қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларининг уйғунлаштирилгани, мураккаб муҳандислик ҳисоб-китоблари, жаҳон технологиялари ва ҳалқаро стандартлардаги ёнғин хавсизлиги инобатга олинган бинонинг шамол ва зилзилабардошликка чидамлилиги, винтиляция, коммуникация каби аҳолининг яшаши учун қулайликлар ҳақида маълумот беришди.
All Inclusive хизматлар концепцияси асосида бунёд этилган Nest Oneда жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд бўлиб, 20 VIP хонадон 41- ва 51-қаватлар оралиғида жойлашган.
Анжуман ниҳоясида инвесторлар журналист ва блогерларнинг бинонинг буёд этилиши мавзусига қаратилган саволларига жавоб беришди.
Бинога саёҳат янада қизиқарли бўлди.
28-қаватдаги югуриш йўлакчасига эга спорт майдони, кардио-машғулотлар зали, ёпиқ сув ҳазаси, SPA–мажмуасига эга фитнес марказ, болалар ўйин майдончаси, кинозал, чўмилиш ҳавзаси, караоке кабилар, 44-қаватдаги Sku Villas шоуруми, 48- ва 52-қаватлардаги томоша терра заллари, юқори қаватдаги резиденциялар, айниқса, шаҳарнинг бўй-басти билан кафтдек кўриниб туриши барчани ҳаяжонга солди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
