Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Алимент пулини чет элга юбориш мумкинми?

23.02.2017
70 марта ўқилди
Алимент пулини чет элга юбориш мумкинми?

– Яқинда чет элга ишлашга кетаяпман. Фарзандимни ҳам ўзим билан бирга олиб кетмоқчиман. Болам учун тўланадиган алимент чет элга жўнатилиши мумкинми?

Нодир БЕГМАТОВ,

Навоий вилояти

 

Саволингизга Шайхонтоҳур туман 7-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ирода МУСТАФОЕВА жавоб берди:

– Адлия вазирининг 2009 йил 8 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари”да белгиланишича, алимент пули хорижий мамлакатдаги шахсларга почта хизматлари орқали юборилиши мумкин. Фақат бунинг учун қарз ундирувчи яшаётган давлат ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама келишув тузилган бўлиши керак.

Дейлик, алимент олувчини чет элдаги манзилидан топишнинг иложи бўлмади. Бундай ҳолатда пул почта ўтказмалари ўтказилган манзилга, яъни Ўзбекистонга – алимент тўловчи ишлаётган ташкилотнинг ҳисоб рақамига (ундирувчининг (қабул қилувчининг) манзилини аниқлаштириш ҳолатларидан ташқари) қайтарилади. Бунда жўнатмаларни ўтказиш учун олинган тўлов қайтарилмайди. Ушбу маблағ кейинчалик суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига кўчирилади.

Теглар:#2017/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Кино 5 кундаМаданият

Кино 5 кунда

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та

28.09.2021136
Стоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми?Тиббий сабоқлар

Стоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми?

Тиш даволатиш, олдириш, қўйдириш, тиш тошларини тозалатиш ва шу каби муолажалар қон билан боғлиқ муолажалар ҳисобланади.ОИВ инфекцияси, гепатит В, гепатит С каби бир қатор юқумли к

14.01.2022298
Туғилажак боланинг жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?Саломатлик

Туғилажак боланинг жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?

Aёллар саломатлиги кўп жиҳатдан эркаклар соғлиғидан фарқ қилади. Чунки аёлларнинг соғлиғи – бу аҳоли соғлиғининг бир қисмидир, бунда соғлиқни сақлаш ЖССТ томонидан "касаллик ёки ка

08.09.2021278