Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АКС-САДО

15.02.2016
44 марта ўқилди
АКС-САДО

Анваржон ва унинг синфдошлари таътил пайтида ўқитувчилари билан тоққа чиқдилар. Тоғ бағрига етиб қолишганида Анваржон баланд овозда Латифни чақирди. Шунда унинг гапларини кимдир такрорлаб айтди.

У бир зум ҳайрон бўлиб қолди ва дўсти Латифга “Сен мени гапимни қайтараяпсанми?” – деб сўради.

– Йўқ – деб жавоб берди Латиф ҳам дўстининг гапидан лол қолиб.

Унда ким мени сўзларимни қайтараяпти, балки бу ерда яна кимдир бордир, – деб ўйлади Анваржон. У бироз ўйлаб турди-да ўқитувчисининг олдига бориб “Устоз бу ерда яна кимдир бор экан, у мени гапларимни қайтараяпти”, – деди.

Шунда устози кулимсираб бу акс-садо эканлигини, тоғларда баланд овозда сўзлашилса у қайтарилишини айтди. Анваржон шунда гапини қайтараётган аслида ўзининг акс-садоси эканлигини тушунди. Демак, ҳаётда ҳам бизнинг яхши ва ёмон амалларимиз ўзимизга қайтиши бежиз эмас экан-да?!

Теглар:#2016/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Антибиотиклар  вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)Тиббий сабоқлар

Антибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)

Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўл

15.09.2023327
Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик,  бош оғриғи...  Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?Саломатлик

Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?

«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т

16.03.2022259
Бемор нега чайқалиб юради ёки Атаксия нима?Тиббий сабоқлар

Бемор нега чайқалиб юради ёки Атаксия нима?

Аксарият беморлар чайқалиб юришдан, юрганда бир томонга ёки орқага оғиб кетишдан шикоят қилади. Бу ҳолатни кўпчилик бош айланиши билан изоҳлайди, яъни чайқалиб юрадиган бемор бошим

16.07.202183
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241126