
Гирудотерапия асрлар оша бизгача етиб келган зулуклар билан даволаш услубидир. Тиббий зулуклар фармакопеяга киритилган ва доривор моддага тенглаштирилган фауна (ҳайвонот олами)нинг ягона вакилидир. У биологик фаол моддалар ишлаб чиқарувчи кичик “фабрика” ҳисобланади.
Гирудотерапевтлар зулукларни минг дардга даво деганларида, уларни хусусиятларини ошириб эмас, балки бу ажойиб мавжутодларни хусусиятларини камайтириб айтишади. Уларнинг ҳақиқатда ажойиблигини фақат улар билан яқиндан танишган инсонлар тан олишади.
Фанга 400 га яқин зулуклар тури маълум. Бироқ, табобатда фақатгина зулукларнинг иккита тури (дорихона ва тиббий) ишлатилади. Тиббий зулук бошчасида 5 жуфт кўз, оғзида эса 3 та хитин тишли жағ бор. Улар ёрдамида зулук терини 1,5 мм чуқурликда тишлаб, 5-15 мл ҳажмда қон сўради. Тишлар изи тушган жойдан кейинчалик (3-24 соат ичида) шунча қон оқиб чиқади. Бир даволаш сеансига 5 дан 7 тагача зулук қўйилади.
Зулукларни милоддан минг йил аввал ҳам қўллашган. Миср фиръавнлари ҳам зулукдан фойдаланишган. Буюк табиблар Абу Али ибн Сино, Гиппократ ва Гален бу жонзотлар ёрдамида беморлар дардини енгиллаштирган. XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида гирудотерапия айниқса, оммалашиб кетди. Табиблар зулукларнинг шифобахш хусусиятларига шунчалик берилиб кетдиларки, улар меъёрни эсдан чиқариб барча хасталикларда бир муолажада 200 донагача зулук қўллашган. Зулукларни меъёрсиз қўлланилиши гирудотерапияни сиқувга олиниши ва XX аср бошига келиб кўпчилик табибларнинг бу услубдан воз кечишига олиб келди. Шунга қарамай бугунги кунда зулуклар ёрдамида даволашга бўлган қизиқишнинг ортиши кузатилмоқда.
Гирудотерапиянинг даволаш самараси учта омилдан иборат – яъни, рефлектор, механик ва биологик. Зулукларнинг рефлектор таъсири теридаги фақат биологик фаол (аккупунктур) нуқталарни тишлашига асосланган. Механик таъсири – улар тишлаган жойдаги регионал(маҳаллий) қон айланишини енгиллаштириши, яъни тишланган жойда қонни сўриб олиниши ва ундан кейинги жароҳат жойидан бироз миқдорда яра битгунча давомий қон оқиб туришидан иборат.
Зулукнинг қонга юборадиган сўлаги таркибида 100 га яқин биологик фаол моддалар организмнинг нормал фаолиятига ижобий таъсир этади. Бу табиий моддаларга гирудин, гиалуронидаза, дестабилаза, эглинлар, антибиотиклар ва оғриқсизлантирувчи моддалар киради.
Гирудин қон қуйилишини олдини олувчи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, тромб(қон қуйилиши натижасида лахта-тромб ҳосил бўлиши) пайдо бўлишига қарши хусусиятларга эга. Дестабилаза эса тромбларнинг сўрилишига сабаб бўлувчи моддадир. Гиалуронидаза чандиқли касалликларни сўрилишида фаол иштирок этади. Эглинлар тўқималарни жароҳатланиши ва яллиғланишини камайтириш хусусиятига эга.
Шундай қилиб тиббий зулуклар одам организмини 30 хил таъсир орқали даволаш хусусиятига эгадир. Табиий шароитда зулуклар ўз ўлжаларини ҳидидан топадилар. Ҳидларга сезувчанлиги юқори бўлганлиги сабабли улар алкоголь, тамаки ва атир ҳиди келадиган терига ёпишмайди. Ҳозирги кунда зулуклар яшовчи сув заҳираларининг тозалиги қониқарсиз бўлганлиги сабабли, улар сунъий, яъни фабрика шароитида етиштирилади.Шу сабабли бу жонзотлар стериль ҳолатда бўлади.
Ундан ташқари зулукларнинг бир маротаба ишлатилиши бошқа беморлардан турли хил касалликлар юқтириш хавфининг олдини олади. Муолажадан сўнг зулуклар бирор чеккароқ жойга кўмиб юборилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, зулуклар турли касалликларнинг олдини олиш билан биргаликда организмга умумий ижобий таъсир кўрсатади. Яъни, иштаҳани очиб, уйқуни яхшилайди. Муолажадан сўнг беморда иммунитет ва кайфиятни кўтарилиб, моддалар алмашинуви жараёнларини тезлашади. Вужуддаги турли яллиғланиш ўчоқларининг сўрилиши кучаяди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
