Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЗУЛФИЯХОНИМНИНГ ОЛИМА ҚИЗЛАРИ

30.08.2012
92 марта ўқилди
ЗУЛФИЯХОНИМНИНГ ОЛИМА ҚИЗЛАРИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг республика анжуманига тайёргарлик доирасида мукофот эгалари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти, ижоди мониторинг қилиб борилмоқда.

Шу мақсадда “Олимпия шон-шуҳрати” музейида спорт йўналишидаги совриндор қизларнинг ютуқлари тақдимотига бағишлаб “Обод юртнинг бахтли қизлари” мавзуида, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясида тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган совриндорларнинг “Суратларда Ватаним мадҳи” мавзуидаги кўргазмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабиёт йўналишида Зулфия мукофотига сазовор бўлган қизларнинг “Сени куйлайман, Ватан” мавзуидаги мушоираси босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир эса жорий йилнинг 14-август куни Мустақилликнинг 21 йиллигига бағишлаб фан таълим йўналишидаги ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларнинг илмий анжумани ва илм-фан тараққиёти йўлида изланиш олиб бораётган совриндорларни тақдирлаш мақсадида ўтказилди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти 1999-йил 10-июньда муҳтарам Юртбошимиз Фармони билан таъсис этилган. Ўтган вақт мобайнида мукофотга сазовор бўлган 182 нафар қизларнинг 24 нафари фан, 38 нафари таълим соҳаларидаги ютуқлари учун ушбу мукофотни қўлга киритганлари ҳам айнан илм-фан йўналишига берилаётган этиборнинг наъмунаси десак асло муболаға бўлмайди.

Шунга асосан бу галги илмий конфересияда бугунги куннинг долзарб мавзуларида, хусусан, тиббиёт, Оролбўйи аҳолисининг саломатлиги, табиий газ ва ёқилғиларни тежаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, болалар спортни ривожлантириш, интернет журналистикасининг бугунги аҳволи каби илмий мавзудаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад илм-фан соҳасида мутахассис ва масъул раҳбарлар билан совриндор қизларнинг учрашувини ташкил этиш ҳамда ёш авлодга тўғри йўл кўрсатиш, устоз-шогирд анъаналари бардавомлигини таъминлашдан иборатдир.

Теглар:#2012/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021361
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021352