"Уйга тезроқ бориш керак. Қанийди, синфдошим Азизга о'хшаб велосипедим бо'лса-ю, бир зумда уйга етиб олсам". Қо'нг'ироқ чалингач, Қодиржон синфдан шу о'й-хаёллар билан отилиб чиқди-ю уйга чопа кетди.
"Эҳ, аттанг! Устозим навбатдан ташқари мажлис о'тказмаганида аллақачон уйда бо'лар эдим-а. Ҳаммасига анави маҳмадона Моҳи сабабчи. Устозга ялтоқланиб, "мажлис қилайлик, мажлис қиламиз", демаганида мен уйга аллақачон етиб олган бо'лардим" .
Қодиржон хаёлида синфдоши Моҳира билан чунонам баҳслашар эдики, ҳатто, ё'л бо'йлаб маҳалладош до'сти Олимни, математика устози Козим акани ҳам ко'рмасдан о'тиб кетди.
Ниҳоят уйи ёнига етиб келган болакай енгил тин олди. Дарвоза ёнида турган Ориф бобосига шоша-пиша салом берган Қодиржон ичкарига ошиқди.
– До'стларингиз сизни кутиб қолишди, – дея жилмайиб набирасининг елкасига қоқиб қо'йди бобо.
Унинг ташрифидан дарвозахона пештоқига о'рнашиб олган жажжи до'стлари – бир жуфт қалдирг'оч қувончдан вижир-вижирлай кетди. Болакай боши узра гир айланаётган қушларга мамнуният билан тикилиб, "Хо'ш, қалайсизлар? Мен ё'қлигимда ҳеч ким сизларнинг тинчингизни бузмадими?" – дея о'зини қушларнинг ёлг'из халоскоридек бироз маг'рурланиб қо'йди.
Қалдирг'очларни барака келтирувчи қушлар ҳам дейишади. Улар ин қурган хонадонга қут-барака инишини болакай бувисидан билиб олган. Ҳовли то'ридаги дарахтларнинг шохини ко'таролмай мева солгани ҳам шундан бо'лса керак-да, о'зича о'йлади Қодиржон.
Тунов куни қушлар борасида бобоси билан қурган суҳбатдан Қодиржон ниҳоятда та'сирланди. О'ша куни Қодиржон қизиқиб: – Бобожон уйимизга бу йил учиб келган қалдирг'очлар о'тган йилги ота-оналарми ёки уларнинг полапонлари? – дея таажжубланиб со'раган эди. Бобоси нигоҳлари қизиқишдан порлаб турган набирасига юзланиб, хонадонимизга қай бири келмасин, улар бизга, айниқса, сенга ишониб учиб келган, – дея жавоб берди Ориф ота. Қодиржонга бобосининг "сенга ишониб учиб келишган" деган со'зи жуда ёқиб тушди. Болакай бу со'здан со'нг о'зини анча улг'айгандек ҳис этди.
Ёз о'тиб борар, дарвозахона пештоқидаги икки жуфт қалдирг'очнинг жажжи полапонлари кун о'тган сайин улг'айиб, о'з инларига ҳам сиг'май қолишди. Қодиржон ҳам шу полапонларни ота-оналари билан бирга "катта" қилди.
Эрта саҳар. Ёзги супада ухлаб ётган Қодиржоннинг қулоқларига қушнинг бехаловат чуг'урлаши эшитилди. Дарвозахона томонда қушларнинг инига заг'изг'он о'г'ринча таҳдид солаётганини ко'риб, шошганидан оёқ кийимининг бир пойини "босқинчи"лар томон улоқтирди. Бу "зарба"ни кутмаган қушлар саросимага тушиб жуфтакни ростлаб қолишди. Бироз ҳадиксираган полапонлар эса аста инларидан жовдираб қараб, ота-оналарига нималарнидир вижирлаб қо'йишарди. Хавф ортда қолаганига ишонч ҳосил қилган жуфт қалдирг'очлар ҳовли узра бир айланиб, Қодиржонга о'з тилларида миннатдорлик билдирарди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиБилганимиз ҳақида билмаганимиз
Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимиз
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
