Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Зарарли, аммо “яроқли”. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда(ми)?

16.08.2018
221 марта ўқилди
Зарарли, аммо “яроқли”. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда(ми)?

Соғлом овқатланиш инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминловчи муҳим мезондир. Глобаллашув, урбанизация жараёнлари чуқурлашаётган ҳозирги даврда бу тушунчанинг аҳамияти янада ортмоқда.

Бугунги кунда сайёрамизда 2 миллиард инсон (26 фоизи) темир моддаси ва А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида тановул қилмайди. Шу туфайли аксарият болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ортда қолмоқда. Улар сурункали тинка қуришидан азият чекмоқда. Буларга соғлом овқатланиш ва турмуш тарзидаги камчиликлар асосий сабаб қилиб кўрсатилоқда.

Носоғлом овқатланиш ҳамда носоғлом турмуш тарзи юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, саратон ва бошқа сурункали хасталиклар, шунингдек, семизлик, қамқонлик хасталикларининг асосий омилидир. Табиийки, бу аҳолининг яхши яшашига ва сиҳат-саломатлигига салбий таъсир этади. Биргина кенг тарқалган камқонликнинг ўзи жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган муаммолар сирасига киради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ҳозирги кунда дунёдаги 1,62 миллиарддан ортиқ (21 фоиз) инсон темир танқислиги анемиясига чалинган.

Мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тўғри овқатланишини ташкил этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда ҳукуматнинг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари бу борада муҳим ҳуқуқий ҳужжат вазифасини ўтамоқда.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида тўлақонли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига гигиеник талаблар, сут ва сут маҳсулотларига (сут, қаймоқ, сузма, творог, пишлоқ, сметана, кефир, қатиқ) давлат стандартлари ишлаб чиқилди. Бунда тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшиладиган шакар, туз, тўйинган ва транскислоталар ҳамда қўшимчаларни хавфсиз миқдорда меъёрлаштириш кўзда тутилган.

Аммо, қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, бу борадаги муаммолар тўла бартараф этилди, деб бўлмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини текшириш мақсадида 2017 йилда ўтказилган лаборатория таҳлилларига кўра санитария-гигиена лабораторияларида 265 минг 332 та озиқ-овқат маҳсулоти намуналари текширилганда уларнинг 9 минг 302 таси санитария-гигиена меъёр талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Биргина шу фактларнинг ўзи ушбу соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина эканини кўрсатади.

Соғлом овқатланиш билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва рационал овқатланишини таъминлаш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий механизмларга доир чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда қилиниши лозим бўлган ўта долзарб вазифалар аниқ белгилаб олинган.

Теглар:#2018/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмасТиббий сабоқлар

Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Го

02.02.2024243