Кўпинча спорт хабарларини ОАВ орқали ёки интернетдан кузатиш жараёнида спортчиларнинг мусобақа вақтида ёхуд бевосита машғулотлар жараёнида жароҳат олгани ҳақида кўп эшитамиз. Баъзи спортчилар эса айнан жароҳатлар туфайли бутунлай спорт билан хайрлашишга мажбур бўладилар. Шу сабабдан бугун биз айнан спорт машғулотлари жараёнида олинган тан жароҳатлари ва уларни даволаш ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Барча соҳаларда бўлгани каби спортнинг қай тури бўлмасин барчаси ўзига яраша машаққат ва қийинчиликларга эга. Спортнинг бу тури хавфсиз, униси хавфли деб хулоса чиқариш эса нотўғри. Чунки бу – спорт. У тасодифларга тўла. Кимдир бир умр бокс билан шуғулланиб жиддий жароҳат олмаслиги мумкин, лекин сузувчи қандайдир жиддий жароҳат билан спортга умуман қайтолмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. Замонавий ва тез суръатларда ривожланиб бораётган тиббиёт эса спортчига улкан ғалабаларни қўлга киритишдек бахтни яна қайтариб бериши мумкин. Пойтахтимиздаги Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтининг спорт жароҳатлари бўлими бу борада нафақат спортчиларга, балки барча фуқароларимизга самарали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Институтдаги ушбу бўлим Сидней Олимпиадасига тайёргарлик сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 2005-йилда ташкил этилган. Республикамизда травматология ва ортопедия соҳасидаги бош тиббий муассасада фаолият юритаётган бу бўлим спортчиларимиз саломатлигини қайта тиклашда самарали меҳнат қилиб келмоқда. Бўлимда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари Республикамиздаги кўпгина спорт федерациялари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполине, велоспорт бўйича мусобақаларда ўз ходимлари билан мунтазам қатнашиб, ёрдамга шай турадилар. Ҳатто, 2012-йил Лондонда бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиадада ҳам бўлим шифокорлари юқоридаги спорт турлари бўйича спортчилар олган тан жароҳатларини даволашда фаол иштирок этдилар. Шу билан бирга “Баркамол авлод”, “Универсиада”, “Умид ниҳоллари” мусобақаларида мазкур бўлимнинг малакали шифокорлари жойларда бир ҳафталик илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда бўлим ҳар қандай жароҳатларни даволаш имкониятига эга. Бўлим мушак ва пайларда, суяк тизимида бажариладиган жарроҳлик операцияларини амалга ошириш учун халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Бўлим ташкил этилганидан буён 1 минг 500дан ортиқ беморларда артроскопик амалиёт қўлланилди. 1 минг 600 спортчилар даволанди. Улардан 400 нафар беморларда турли хил операциялар ўтказилди.
Эл саломатлигини таъминлаш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш, дарддан фориғ этишда нафақат бўлимнинг, балки Мирҳаким Азизов раҳбарлигидаги институт жамоаси: қўли енгил, ширинсухан шифокор ва ҳамшираларининг сидқидилдан беморларга хизмат кўрсатаётганликларини таъкидлаб ўтиш керак. Уларнинг ғамхўрликлари, беморларга ширинсўзлиги касалларнинг нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан тез соғайишларига ёрдам беради. Бугун институтда меҳнат қилаётган катталар бўлими шифокорлари Зинат Сапаев, Негмат Абдулханов, ҳамширалардан Феруза Файзуллаева, Сабира Асилбекова, Жана Аҳмедовалар шифо истаб келган беморларга қўлдан келганча меҳр билан хизмат қилмоқдалар. Инсонлар кўнглида яшашга умид, эртанги кунга ишонч уйғотишда мана шундай қўли енгил, ўз касбини севган ва унда садоқат билан ишлаётган тиббиёт ходимларининг ўрни каттадир.
Аҳолига малакали хизмат кўрсатишда спорт жароҳатлари бўлимининг чет давлатлар билан олиб борётган самарали ҳамкорлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бўлимга асос солингандан бери бўлим шифокорлари кўп хорижий давлатларда бўлиб, соҳага оид билим ва тажрибаларини ошириб қайтмоқдалар. Хусусан, жорий йилнинг 5-17 март кунлари давомида бўлим раҳбари Мурод Ирисметов ва малакали шифокор Фаррух Усмоновлар Австриядаги Вена хусусий клиникасида бўлиб, хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиб қайтишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
