Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Замонавий шифо масканлари: беминнат хизматдан аҳоли мамнун

02.10.2013
50 марта ўқилди
Замонавий шифо масканлари: беминнат хизматдан аҳоли мамнун

Саломатлик – туман бойлик эканлигини чуқур англаб етган инсон, нафақат ўзининг, балки оила аъзоларининг ҳам осойишталигини сақлайди. Чунки бемор одамнинг дард туфайли озор чекиши, унинг яқинларини ҳам ташвишга солади.

Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар боис, 137 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи туманда 268 ўринли туман марказий шифохонаси, вилоят Шошилинч тиббий ёрдам марказининг туман бўлими, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи 25 та амбулатория-поликлиника муассасалари аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Мазкур муассасаларда 200 нафарга яқин тажрибали шифокорлар ва 700 га яқин малакали ҳамширалар меҳнат қилишади.

Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан "Соғлом она – соғлом бола" тамойилига асосан фертиль ёшидаги аёллар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилади. Жорий йилнинг олти ойи мобайнида 36 минг 54 нафар аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, текширув жараёнида аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, тумандаги 37 мингдан зиёд болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ташхис натижаларига кўра аниқланган бемор болалар соғломлаштирилди.

Айни вақтда бутун республикамизда бўлгани каби туманда ҳам болаларни профилактик эмлаш миллий тақвимига мувофиқ, вирус ва бошқариладиган инфекцияларга қарши эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Болажонлар режали равишда вирусли гепатит, сил ва шол, бўғма касалликларига қарши эмланиб борилмоқда.

Маълумки, янги оила қураётган ёшлар қанчалик соғлом бўлса, туғилажак фарзандлар ҳам ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилдаги 365-сонли қарорига асосан Оқдарё туманида ҳам никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тизими ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг олти ойи давомида бир ярим мингга яқин ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари туман хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар ва прокуратура ходимлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу ҳамкорлик асосида тузилган дастурга кўра шифокорларимиз маҳаллалар, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида бўлиб, оилавий қадриятлар, соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш, гиёҳвандлик иллатларига қарши курашиш бўйича тар­ғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаяпти. Айниқса, "Соғлом турмуш тарзи асослари", "Бехатар оналик", "Ёш оила мактаби", "Оила психологияси" каби мавзулардаги суҳбатлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган қишлоқ врачлик пунктлари чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Ўтган йиллар давомида Оқдарё туманидаги 22 та қишлоқ врачлик пунктларининг барчаси жорий таъмирланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Шунингдек, бирлашмада касаба уюшмаси томонидан тиббиёт ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, тиббиёт ходимларини сиҳатгоҳ ва дам олиш масканларига юбориш, ходимларнинг фарзандларини ёзги оромгоҳларга жўнатиш каби ишлар мунтазам амалга оширилади. Албатта, бундай хайрли ишлар жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириб, ҳар бир ходимнинг ўз вазифасига сидқидилдан ёндошишини таъминлайди.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Жамият

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.

29.11.2022743