ижтимоий патронаж бригадаларига қулайлик
Жисмонан бақувват, маънан етук фарзандларни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланишига эришиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.
Ушбу жамғарма қошида ташкил этилган Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тиббий диагностика техникаси билан жиҳозланган “Автоамбуланс”ларда маҳаллаларда, чекка қишлоқ ва овулларда самарали фаолият олиб бормоқда. Мазкур тизим моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг кенгроқ қатламларини қамраб олиш мақсадида 2010-2013 йилларда Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси томонидан тақдим этилган "Hyunday" мобил клиникаси, 2012 йилда эса Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги томонидан "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасига тақдим этилган "Peugeot" русумидаги “Автоамбуланс” ёрдамида Фарғона вилояти минтақавий филиали патронаж тизимида замон талабларига мос самарали тиббий хизмат йўлга қўйилди.
"Ўзавтосаноат" АК ҳомийлигида сотиб олинган 5 та "Газель" русумидаги махсус автомашина ҳам тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Жамғарма Тиббий ижтимоий марказида бўлиб ўтган тадбирда ушбу автомашиналар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг минтақавий филиалларига топширилди.
– Бундай қулай имконият туфайли вилоятнинг энг чекка ва ноқулай ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолига тиббий-ижтимоий патронаж хизмати кўрсатилади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги олиб бораётган ишларимиз кўлами янада кенгаяди, – дейди Бухоро вилояти "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси минтақавий филиали директори Муборак Аҳмедова.
Тақдимот маросимида сўзга чиққан "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси Светлана Инамова, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Асомиддин Комиловлар яратилаётган бундай қулай имкониятлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Тадбир сўнггида "Ором" болалар гуруҳи томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар йиғилганларни хушнуд этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
