Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Заҳарли қўзиқоринлардан сақланинг

04.04.2017
55 марта ўқилди
Заҳарли қўзиқоринлардан сақланинг

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ер юзида қўзиқоринларнинг 100 000 дан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атига 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади.

“Республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарли ҳисобланади. Уларнинг таркибида турли хил кучли заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қўзиқоринга қанчалик ишлов берилмасин (қайнатиш, қовуриш, димлаш, дудлаш, маринадлаш), таркибидаги заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди ҳамда ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди, истеъмол қилган инсонларни заҳарланишга, оғир ҳолларда эса – ўлимга олиб келади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Республиканинг баъзи жамоа ва ширкат хўжаликларига махсус иссиқхоналарда истеъмол учун яроқли бўлган “вешенка” ва “шампиньон” қўзиқорин турларини етиштириш ва савдо қилиш учун рухсат берилган.

Маданий шароитда етиштирилаётган қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган консерва маҳсулотларига санитария-эпидемиология назорати хизмати назоратининг лабораторияларида таҳлил қилиниб, инсон соғлиги учун зарарсиз деб топилган тақдирда гигиеник сертификат берилади. Ана шундай қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни савдо шохобчаларидан харид қилиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

 Заҳарланиш белгилари: Заҳарли қўзиқоринни билмай истеъмол қилган кишилар 6-12 соат вақт ўтганидан сўнг кўнгли айнаб, тез-тез қайт қилади. Ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, қоринда оғриқ пайдо бўлади ва бутун аъзойи бадани бўшашиб кетади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330