Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби

27.05.2013
57 марта ўқилди
Ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ­лом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада кўплаб ташкилот ва муассасалар ҳамкорликда самарали фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Маҳалла" жамоат фонди, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда видеомулоқотлар ташкил этилиб, ташкилотларнинг ҳудудий бошқарма вакиллари иштирок этдилар.

Видеомулоқот иштирокчилари томонидан 2009 йилдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ҳамда "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари давлат дастури тўғрисида"ги қарорларининг ижроси, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар атрофлича кўриб чиқилди.

Бунда айниқса, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакл­лантириш ва тиббий маданиятни оширишни кенг тарғиб этиш бўйича худудий қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларни тиббий маданият масканига айлантириш муҳим эканлиги қайд этилди. Шунингдек, ОИВ ва ОИТС касаллигини профилактика қилиш, хорижда ишлаб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш ҳамда улар ҳақида хабар бериш тизимини такомиллаштириш ҳамкор ташкилотларнинг доимий эътиборида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Теглар:#2013/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339