Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юртимиздаги олий ўқув юртларига рекорд даражадаги абитуриентлар ҳужжат топширилиши кутилмоқда

09.06.2017
42 марта ўқилди
Юртимиздаги олий ўқув юртларига рекорд даражадаги абитуриентлар ҳужжат топширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бу йил олийгоҳларга рекорд даражада абитуриентлар ҳужжат топшириши кутилмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 795 мингга етиши тахмин қилинмоқда. 2016 йилда бу кўрсаткич 663 минг нафарни ташкил қилган эди.

Давлат тест маркази вакили сўзларига кўра, ҳозирги кунда марказ томонидан бу миқдордаги абитуриентларни тест синовларидан ўтказишни ташкиллаштириш учун улкан ишлар амалга оширилди.

Суҳбатдошнинг фикрича, олийгоҳларда ўқувчилар сонининг кўпайиши нафақат давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, балки мамлакатда талаб кучли бўлган мутахассисликлар бўйича давлат буюртмасини бажариш имконини ҳам беради.

"Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ўртача 10-15 фоизга кўпайиб борган. Шу йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарори тасдиқланган эди. Ушбу қарорга асосан қабул квотаси режаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага – 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, оширилган тўлов-контракт ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилади"- деди ДТМ вакили.

Шу боис олий таълим муассасалари олдига келгуси беш йил учун қатор янги вазифалар қўйилган. Етакчи илмий-таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳудудлар талабидан келиб чиқиб мутахассислар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўз илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш кабилар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ҳар бир олий таълим муассаси 13 йиллик, яъни 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиши даркор.

Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида яна бир қадам қўйилмоқда — таълим сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726