Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юртга садоқат – юксак саодат

19.01.2016
67 марта ўқилди
Юртга садоқат – юксак саодат

Кечки овқатдан сўнг Санамжон опа доимги дилидаги соғинчини айта бошлади.

– Анваржонимни соғиндим, – укасининг тўйига ҳам келолмади, болажоним. Қаранг, уни кўрмаганимга ҳам яқинда уч ой бўларкан...

Алимбой ака аёлининг ҳар кунги гапларига парво қилмай, телевизорда ҳарбий хизмат жараёни ҳақидаги кўрсатувни томоша қилмоқда. Шу топда ўғлининг болалик йиллари отасининг хотирасида жонланди...

Ишдан келганида кичкинтой Анвар аскарларга хос шаҳдам қадамлар билан юриб, отасига мақтанди:

– Дадажон, қаранг энди мен ҳам аскарман...

– Ниятингга ет, болам! Сен онангни, сингилларингни, оиламизни, Ватанингни ҳимоячисисан. Бир кун келиб, албатта, орзуинг амалга ошади, – дея алқаб қўяди Алимбой ака ўғлини, бағрига босиб.

Анваржон ўртоғи Элмуроднинг ҳарбий зобит акасига жуда-жуда ўхшагиси келади. Зокир акани ҳамма бирдек ҳурмат қилар, ота-онаси эса у билан фахрланишади. Анвар унинг бош кийимини кийиб олганча шахд билан қадам ташларкан, “Катта бўлсам, мен ҳам ҳарбий бўламан. Ҳамма мен билан фахрланади”, деб ният қилди...

– Дадаси, қаранг ана Анваржон, – Санамжон опанинг ҳаяжон тўла овози Алимбой аканинг хаёлларини тўзғитиб юборди. Ойнаи жаҳон орқали Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбийлар орасида ўғли Анвар Асқаровнинг ҳам “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланганини кўриб, беихтиёр отанинг кўзларига севинч ёшлари келди. Зеро, том маънода Ватан фарзандига айланган ўғли бугун унинг ишончини оқламоқда.

Хоразм вилояти, Гурлан туманида таваллуд топган Анвар Асқаров мақсадга эришиш учун доимо ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини яхши англарди. Шу сабабдан мактабда барча фанларни яхши ўзлаштирди. Айниқса, тарих фанини ўзгача меҳр билан ўрганди. Юртбошимизнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” деган сўзларини ўзининг ҳаётий шиори қилиб олган бу Ватан посбони халқимизнинг шонли тарихини ўқигани сари қалбида аждодларга муносиб авлод бўлиш истаги жўш уриб борди.

Касб-ҳунар коллежини тамомлаган Анвар Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо этиш мақсадида ҳарбий хизматга кетди. Бу соҳа ҳаётининг мазмунига айланганини сезган Анвар муддатли ҳарбий хизматни тамомлагач, шартнома асосида фаолиятини давом эттирди. 2004–2005 йиллар Сержантлар тайёрлаш мактабида, 2008 йилда эса Тошкент ҳарбий округи сержантлар тайёрлаш марказида таҳсил олди.

– Ўзбекистон Яратган назари тушган юрт. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ривожланишнинг ўзбек модели дунё ҳамжамияти томонидан тан олинди. Барча соҳаларда бўлгани каби Қуролли Кучлар соҳасида Ватанимиз кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Давлат чегараларини қўриқлаш дунёдаги энг шарафли ва энг машаққатли касблардан бири бўлса керак. Зеро, юртимиз чегараларини бизга ишониб топширилганининг ўзи чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади. Шу билан бир қаторда, ана шу ишончга лойиқ бўлишга ҳаракат қиламан. Бунинг учун эса доимо огоҳ ва сергак бўлишимиз лозим. Камтарона хизматларимни юқори баҳолаб шундай юксак мукофотга лойиқ кўришгани учун ҳукуматимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун орзуларим ушалган, ҳарбийга айланган бахтли инсонман! Ота-онам, турмуш ўртоғим, фарзандларимнинг муҳаббати мени доим олға интилишга, янада жасур бўлишга ундайди, – дейди Анваржон Асқаров.

Анвар ёнида ўзини тушунадиган, ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган Насибахондек вафодор ёри борлигидан бахтиёр.

– Ҳарбий кийим кийганларга бошқача ҳавас билан қарардим, – дейди Насиба Содиқова. – Бугун ана шундай инсон билан турмуш қурганимдан хурсандман. Фарзандларимизни ҳам отасидай мард, жасур, Ватанимизга муносиб инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламиз.

Теглар:#2016/2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241180
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221033
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783