
О'збекистон байрог'и майдон узра маг'рур ҳилпирайди. Дилга то'лган ҳаяжон завқи юзу ко'зига ко'чган г'олиб йигитни юзлаб томошабинлар олқишлайди. Жорий йилнинг июнь ойида Украинада спортининг пенчак-силат тури бо'йича бо'либ о'тган ЕвроОсиё чемпионатида И о'ринни эгаллаб юрт ишончини оқлаган ҳамюртимиз Ҳусенбек Сайфуллаевга топширилган олтин медал унинг тинимсиз меҳнатлари самарасидир.
Ҳусенбекнинг спортга бо'лган қизиқишини о'з вақтида англаган ота-онаси уни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги "Тошкуч" спорт мажмуасига етаклаб келади. Тажрибали мураббий Қаюм Маҳмудов бошчилигида у кикбоксинг спорт турининг нозик сирларини қунт билан о'ргана бошлайди. Ушбу мураккаб спорт турида нафақат чаққон ҳаракат ва куч, балки чидам ҳамда рақибнинг ҳар бир ҳаракатини назардан четда қолдирмайдиган чинакам ақл-идрок зарур. Буни о'з вақтида теран англаган Ҳусенбек устозининг ҳар бир ко'рсатмасини аниқ ва пухта бажаришга интиларди.
– Ҳусенбек о'з устида тинимсиз ишлайди. Белгиланган машқларни а'ло даражада уддалашга интилади. Унинг келажакда моҳир спортчи бо'либ етишига ишонаман, – дейди спорт мураббийи Қ.Маҳмудов.
Ҳусенбек Сайфуллаев пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 114-мактабда о'қиш билан биргаликда о'зи севган спорт турига ҳам мунтазам равишда қатнашади.
– Спортнинг қайси бир тури бо'лмасин у билан шунчаки шуг'улланиб бо'лмайди. Ҳар бир машқни то'г'ри бажаришинг учун эса соатлаб ҳаракат қилишинг зарур. Танни чиниқтириш, идрокни бир жойга то'плаш, рақиб ҳаракатларини олдиндан тушуна билиш спортчидан ко'п меҳнат талаб қилади, – дея та'кидлайди Ҳ.Сайфуллаев.
Йиллар йилларни қувиб о'тар экан. Ҳусенбек ҳам спорт соҳасида тобланиб борди. Кикбоксингнинг мураккаб машқларини бекаму ко'ст уддалаётган о'спириннинг моҳирлиги тажрибали мураббийлар назарига тушди. Ко'плаб спорт мусобақаларида қатнашиб фахрли о'ринларни қо'лга киритган йигитни яна янги марралар кутарди.
Спортнинг пенчак-силат тури бо'йича жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида бо'либ о'тган О'збекистон чемпионатида о'з вазни тоифасида И о'ринга сазовор бо'лган Ҳусенбек 1-июнь – Халқаро "Болаларни ҳимоя қилиш куни"га баг'ишлаб о'тказилган Тошкент шаҳри ва Фарг'она вилояти спорт клубларининг кик – боксинг ҳамда пенчак-силат турлари бо'йича о'ртоқлик учрашувларида г'олиблар сафидан жой олди. Биргина бу эмас, Сирдарё вилоятида ёшлар о'ртасида кикбоксинг бо'йича о'тказилган республика биринчилигида иккинчи о'ринни қо'лга киритган спорцевар йигит Андижон вилоятида бо'либ о'тган очиқ чемпионатда биринчи о'ринга сазовор бо'лди.
Ко'риниб турибдики ҳалол меҳнат чинакам г'алабалар сари етаклайди. О'зига бо'лган ишончи ва қат'ияти ортиб бораётган Ҳусенбек энди халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик ко'рмоқда. У моҳир спортчилар каби жаҳон ареналарида юксак марраларни қучиш учун тинимсиз машқ қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
