“Яхшидан боғ қолади” дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, инсон бу дунёга келаркан ўзидан яхши ном қолдириш, элга нафи тегадиган эзгу ишлар қилишни орзулайди.
Бугун кўплаб чимбойлик ёшлар ўзлари эришаётган ютуқлар замирида Ҳожибой Сернимбетовнинг хизматларини алоҳида эътироф этишади. Ўзгалар дардига шерик бўлишни мақсад қилган бу фидойи инсон атрофидагиларга ҳар томонлама намуна ва ўрнак, десак муболаға эмас.
Қаҳрамонимиз узоқ йиллардан буён тадбиркорлик соҳаси билан шуғулланади. У раҳбарлик қилаётган “Чимбой таъмирлаш” корхонаси 2011 йилдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда. Бугун туманда яшовчи 150 нафар фуқаро мазкур корхонада меҳнат қилмоқда. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида барпо этилган ва қурилиши давом этаётган йирик иншоотларнинг аксарияти Ҳожибой ака лойиҳаси асосида қад кўтармоқда. Тадбиркорнинг бунёдкорлик соҳасидаги фаолияти давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилиб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Шундан билиш мумкин-ки, бу инсон бутун умрини она Ватан равнақи, унинг нурли келажаги йўлида сарф этган.
Тадбиркор сифатида унинг амалга ошираётган хайрли ишларини санаб адоғига етиш қийин. Шунингдек, оилапарварликда ҳам маҳалладошлари у кишига ҳавас қилади. Қаҳрамонимиз рафиқаси Холжон ая билан 43 йиллик бахтли умр йўлини босиб ўтишди. Улар қолган умрини ҳам набиралар тарбиясига бағишлаб, умргузаронликда яшашни мақсад қилган. Ҳозирда Ҳожибой ака ва Холжон ая ўн уч неваранинг севимли бобо ва бувиси бўлиб, пир-у бадавлатликда яшаб келмоқда.
Қаҳрамонимизнинг тўрт нафар қизлари ота касбини маҳкам тутишган. Бугун ҳар бирининг ўз қурилиш компанияси бор. Бир сўз билан айтганда уларни “Тадбиркорлар оиласи” дейиш мумкин.
– Болалигимда Ҳожибой ака кўчамиздан ўтганида уларнинг юриш-туриши, одамлар билан муносабатини кўриб, бу инсонга ҳавас қилардим, – дейди маҳалладоши Нурмамет Зулхиев. – Автомашинаси бўлса ҳам иш жойига пиёда боришни ёқтирарди. Бугун улар маҳалладаги катта-кичик муаммоларни ечишга бош-қош бўлмоқда, кам таъминланган оилаларга эса қўлидан келган ёрдамини аямайди. Маҳалламизда улғаяётган ёш болаларнинг мактабдаги ўқиши, уларнинг одоби, юриш-туриши билан эринмай қизиқади. Улар билан дилдан суҳбатлашади. Ахир айтишган-ку “Бир болага етти маҳалла ота-она” деб. Қолаверса, ҳашар уюштириб, бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлади. Шунингдек, мактабимизга ҳам мунтазам ҳомийлик қилиб келади. Байрамларда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларга, фидойи устозларга совғалар улашади. Эсимда олий ўқув юртида ўқиган йилларим тўлов контракт пулидан қийналганман. Ўшанда у киши менга беминнат ёрдам берган. Биз Ҳожибой акадек саховатпеша, барча ҳурмат қиладиган инсон бўлишни орзу қиламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
