Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юрт меҳридан мамнун болалалар

20.02.2015
56 марта ўқилди
Юрт меҳридан мамнун болалалар

“Меҳрибонлик” уйлари болалари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди”.

“Меҳрибонлик” уйлари болалари янги йил арафасида Президент совғалари билан тақдирланди”.

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун замонавий технологиялар етказиб берилди”.

“Меҳрибонлик” уйлари болаларининг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун турли тўгараклар ташкил этилган”.

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари орасидан кўплаб чемпионлар чиқмоқда”.

Юқоридаги маълумотлар мақола ёзишга тайёргарлик жараёнида интернет орқали қидирувда топилди. Яна 30 мингга яқин шундай натижалар борлиги эса қувонарли ҳол.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида ёш авлоднинг таълим-тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор кўрсатилмоқда. “Меҳрибонлик” уйларининг ҳам мазмун-моҳияти тубдан ўзгарди. У шунчаки, бола улғайгунича бошпана эмас, балки ота-онасиз ва боқувчисиз қолган норасидалар учун таълим-тарбия марказига айланди. Наманган вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Наманган шаҳридаги 26-”Меҳрибонлик” уйида яратилган қулай муҳит ва шарт-шароитлар шундай фикрга келишимизга асос бўлади.

– Муассасамизда 63 нафар бола таълим-тарбия олмоқда, – дейди “Меҳрибонлик” уйи директори Дилором Абдираҳимова. Уларнинг мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топиши учун барча шароит муҳайё. Тарбияланувчилар турли спорт, касб-ҳунарга ўргатувчи тўгараклар билан мунтазам шуғулланмоқда. Юртбошимиз таъбири билан айтганда соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. “Меҳрибонлик” уйида ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, турли байрам тадбирлари, таниқли ижодкор ва санъаткорлар, давлат арбоблари билан учрашувлар ташкил этилаётир. Бундай тадбирлар болаларни бир ғоя атрофида бирлашиб, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиб улғайишини таъминлайди, албатта. Тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабати ота-она ва фарзанд ўртасидагидек соғлом мулоқот, меҳр-оқибат риштасидан қолишмайди. Бу ҳолат эса ҳар бир норасиданинг она-Ватанга бўлган муҳаббати, ватанпарварлик хислати шаклланишига омил бўлади.

Сўлим Наманган шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик” уйидаги тарбияланувчиларнинг ўз орзу-истаклари, қизиқишлари бир дунё. Бирови ҳарбий, бошқалари эса инженер, астроном олим бўлиш ниятида. Одина Жўраева келажакда шахсий спорт комплексини юритиш, Илмира Исабекова эса хусусий клиника очиш истагида.

– Муассасамиз – чиройли, кўркам. Қулай ва керакли жиҳозлар билан безатилган. Ётоқхоналар, спорт майдончалари, ошхона ва тиббий хоналар ихтиёримизда, – дейди тарбияланувчи Бегзод Усабаев. – Тарбиячи ва ҳамширалар саломатлигимиз учун парвона бўлишади. Ўз вақтида иссиқ овқат, қулай ва сифатли кийимлар беришади. Тарбиячи опаларимизнинг ғамхўрлиги ва эътибори биз болаларни хурсанд қилади. Баъзида ана шундай ғамхўрлик туфайли бу ерда ёлғиз эмаслигимизни, оиламиз борлигини ҳис этиб тураман. Хулқимиз, олаётган билимимиз ҳамиша муассасамиз раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилади. Баҳо ёки хулқ-атвор борасида бироз оғишсак, улар дарҳол бунинг сабабини топишга, уни бартараф этишга уринишади ва бизга бу борада кўмак беришади.

Муассасада барча бўш вақтини унумли ўтказиш тартибига амал қилади. Шунинг учун масканда тарбияланувчилар учун “Ёш тўқувчи”, “Моҳир қўллар”, “Ёш ижодкор”, “Ораста қизлар”, “Рақс”, “Ёш дурадгор”, “Ёш пазанда” каби тўгараклар ташкил этилган. Кўпгина болалар ўзларининг бўш вақтларини шу ерда ўтказади. Бу кичик тўгарак келажакда улкан орзуларга йўл бўлиши шубҳасиз. Масалан мен, ёш дурадгорлар тўгарагига жуда қизиқаман ва бу ерда соатлаб турли кўринишдаги ёғочларга ишлов беришга уринаман. Устозимиз Юнусхон Каримов эса шу соҳага қизиқувчи ўқувчиларга бор меҳнатию, маҳоратини беришдан толмайлди.

“Меҳрибонлик” уйида спортга эътибор ҳам бўлакча. Бу эса 26-”Меҳрибонлик” уйида қатор бўлғуси чемпионлар етишиб чиқишига замин яраца, ажабмас. Асадбек Шеров пенчак-силат спорт тури бўйича ўтган йили икки карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. Сарвиноз Ибрагимова ҳам шу спорт йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, муассаса нуфузини оширди. Қизларнинг бадиий гимнастикага бўлган қизиқишларини инобатга олиб, ўтган йили ноябрь ойида “Меҳрибонлик” уйида бадиий гимнастика зали ташкил этилди. Қолаверса, масканда байрам тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Муассасада Хотира ва қадрлаш куни дейсизми, ўқитувчи ва мураббийлар куни дейсизми, ҳар бир байрамга тайёргарлик биргаликда, уюшқоқликда ўтказилади. Болаларга устозлари, тарбиячилар йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беришади.

– Қиш фасли ҳали поёнига етмасиданоқ биз болалар баҳор аёмининг ташрифига интиқ бўлиб, “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” ва Наврўз умумхалқ байрамларига қизғин тайёргарлик кўра бошлаймиз, – дейди тарбияланувчи Дилёр Абдулҳайитов. – Чевар қизлар ўзларининг ижодий ишларини кўз-кўз қилса, ўғил болалар моҳоратда беназир эканлигини меҳнат маҳсули орқали намойиш этишади. Дошқозондаги қайноқ сумалакнинг тафти беҳосдан дилларга, кўнгилларга кўчади. Барчанинг юзу-кўзидан мамнуният ва қувонч акс этади. Меҳр-муҳаббат ришталари янада мустаҳкам ва жипслашгандек бўлади, ўшанда. Ўтган йили Наврўз байрами муносабати билан муассасамизга Ўзбекистон Халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов ва Ёдгор Саъдиевлар меҳмон бўлишди. Ўша кундаги завқ, устоз санъаткорларнинг оталарча берган ўгитларини ҳали-ҳануз тез-тез ёдга олиб турамиз.

“Меҳрибонлик” уйидаги болаларнинг яхши ҳордиқ чиқаришлари учун Касаба уюшмалари вилоят федерацияси томонидан тарбияланувчиларга Поп туманидаги “Офтобча болалар” оромгоҳига йўлланма берилади. Шунингдек, мазкур “Меҳрибонлик” уйи тасарруфидаги Чуст тумани Ғова қишлоғида жойлашган “Маржон” дам олиш масканида ёз бўйи ҳордиқ чиқаришади.

Теглар:#2015/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эл соғлиги – юрт бойлигиТиббий сабоқлар

Эл соғлиги – юрт бойлиги

( Реклама ўрнида) – Узр, қайси бўлимда даволаняпсиз, қизим? – сўради физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган аёл ёнидаги жувондан. – Холажон, мен 2-терапия бўлимига келганимга ик

19.03.2021314
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681