
Гўзал диёримизнинг ўхшаши йўқ табиат манзаралари, қадимий шаҳарларимиздаги асрларга тенгдош обидалар, Зоминнинг ҳушманзара табиати, Сурхондарёнинг тоғли қишлоқлари, файзли ҳовли-жойлар... Буларнинг бари Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида очилган Ваҳоб Зиёевнинг шахсий кўргазмасига қўйилган суратларда ифодаланган.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида барча соҳалар қатори тасвирий санъат вакилларининг ҳам самарали ижод қилиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Ижодкорларга кўрсатилаётган бетимсол ғамхўрликлар В.Зиёев фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Ижодкорнинг юртимиз бетакрор манзараларини акс эттирган картиналари мамлакатимизнинг турли музей ва галереяларидан ўрин олган.
В.Зиёевнинг мусаввир сифатида шаклланишида Ч.Ахмаров ва бошқа устоз-ижодкорларнинг хизмати катта. Миллий анъана ва қадриятларимизга, она-табиатга, жонажон диёримизга ҳурмат ва эҳтиром, ҳаётда учрайдиган ҳар бир ёрқин детални беэътибор қолдирмаслик, обод, файзли, тинч ва осойишта ҳаётимизни рангин бўёқларда ифодалаш В.Зиёев ижодида асосий ўрин эгаллайди.
– Ижодкор нигоҳи билан суратда акс эттирилган бундай лаҳзалар инсон қалбига ажиб туйғулар бағишлаб, руҳиятини кўтаради, келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди, – дейди Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев. – Кўргазмадаги асарлар, айниқса, Бойсун қишлоқлари, тоғ одамларининг ҳаёт тарзи, тарихий обидалар ёшлар қалбида бой тарихимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, она табиатга муҳаббат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
