Қўқон шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларига шундай таъриф бериш мумкин
Боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга меҳр кўрсатиш, билим бериш, соғлом дунёқарашининг шаклланишига кўмаклашиш чинакам инсонийликка хос фазилатдир. Меҳрибон халқимизнинг эзгу ўйлари бевосита юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан уйғунлашиб кетган. Зеро, ривожланиб келаётган демократик давлатнинг бош омилларидан бири ижтимоий ҳимоя шаклланиб, равнақ топиб бормоқда.
Айни кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган “Гўдаклар”, “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйларида яратилаётган шарт-шароитлар фикримизнинг исботидир. Зеро, Қўқон шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик” уйидаги тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароит замон талабига жавоб беради.
– Давлатимизнинг бола тақдири борасидаги ғамхўрлиги, яхши инсонларнинг кўмаги билан муассасамизнинг моддий техника базаси йилдан йилга юксалиб бормоқда, – дейди муассаса раҳбари Раҳбархон Мирзаева – “Меҳрибонлик” уйининг шинам, кенг ва ёруғ, дид билан жиҳозланган ётоқхоналари болажонларнинг мириқиб дам олишига хизмат қилса, шинам ошхонамизда тайёрланаётган сифатли ва мазали таомлар уларнинг куч-қувватга тўлиб боришида катта аҳамиятга эга. Керакли тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар билан таъминланган физиотерапия хонасидан иборат “Саломатлик маркази”да болаларимиз ўз соғлигини тиклаб боришади. Замон талаблари даражасида жиҳозланган кутубхона, компютер хоналари эса болаларнинг энг севимли машғулот хонасига айланган. Нигоҳлари самимий бу қора кўзларнинг чеҳрасига кулгу улашиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан болалар учун ҳар доим совға-саломлар улашилади. Бундай пайтларда улардаги мамнуниятни кўриб шундай юртда туғилганимдан фахрланаман.
Чиндан ҳам “Меҳрибонлик” уйи тасарруфидаги “Нафосат” ёзги болалар ормгоҳининг замонавий кўринишда қад ростлаган. 127 нафар болажон учун навбатдаги туҳфа бўлди. Мазкур оромгоҳда 71 млн. сўмдан ортиқроқ маблағ эвазига янги ошхона қуриб фойдаланишга топширилди. 292 млн. сўмдан ортиқроқ ҳомийлик маблағлари ёрдамида бунёд этилган 120 ўринли замонавий ётоқхона биноси ҳам болажонлар ихтиёрида. Хоналар янги, замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг ёз мавсумини кўнгилли ва мазмунли ўтказишлари учун замон талабларига жавоб берадиган барча қулайликларга эга чўмилиш ҳавзаси қурилди.
Боғбон заминга ниҳол экар экан кўнглининг туб-тубига келажакда унинг мўл ҳосилидан баҳраманд бўлиш ниятини тугиб қўяди. Фарзанд ҳам ҳаёт боғининг сўнмас юлдузидир. Бугунги кунга келиб мазкур даргоҳда улғайиб келаётган ёшлардан Ватаннинг, жумладан бор меҳри ва эътиборини аямаган тарбиячиларнинг умиди катта. Шукрки, қилинган саъй-ҳаракат ўз натижасини бераётир. Муассаса тарбияланувчиси Азизжон Сувонов Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси томонидан ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритди.
Жорий йилда тарбияланувчи Сарвар Набиев мусиқа танловининг вилоят босқичида “Академик чолғу” йўналишида 2-ўринга сазовор бўлди.
2014-йилда эса муассаса тарбияланувчиси Алишер Ҳасанов “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида амалий санъат бўйича ўтказилган “Камалак жилоси” кўрик танловида иштирок этиб, 2-даражали диплом соҳибига айланди. Ёш спортчи ўзининг муваффақиятини шундай изоҳлайди:
– Устозларимнинг ҳар қандай вазиятда тушкунликка тушмасдан, иродани мустаҳкам қилиб ўз мақсади сари одимлашга ундаши менга куч ва далда бўлади. Уларнинг сўзлари ўзимга бўлган ишончнинг янада ортишига замин ҳозирлайди. Бу эса нафақат турли танлов ёки мусобақаларда, балки мустақил ҳаёт йўлида ҳам унутилмас сабоқ бўлиб қолади.
Муассасадаги ҳар бир ўқувчининг ютуғи ва муваффақияти бевосита устозлари номи билан боғлиқ. Зеро, бу даргоҳда фаолият олиб бораётган саксон нафардан зиёд ходимларнинг барча саъй-ҳаракати болаларга қулайлик яратиш, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш.
– Биз болаларга қанчалар шарт-шароитлар яратмайлик бахтли қилишга уринмайлик уларнинг ўз оиласи бағрига қайтиши тарафдоримиз, – дейди “Меҳрибонлик уйи” психологи Малика Мирзакаримова. – Зеро, бола ўз оиласи билан бўлса кўнглининг бир четида кемтиклик бўлмайди. Шунинг учун оиланинг нечоғлик муқаддас эканлиги, бу даргоҳнинг қадр-қимматини ҳеч нима билан тенглаштириб бўлмаслигини ва уни асраб авайлаш лозимлиги борасида аҳоли ва тарбияланувчиларимиз ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб борамиз. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган йили олти нафар бола ота-онасига қайтарилди. Жорий йилда эса беш нафар тарбияланувчиларимиз яқинларининг бағрига қайтди. Бу эса биз учун улкан муваффақият десам муболаға бўлмайди.
“Меҳрибонлик” уйида “Компютер саводхонлиги”, “Тикувчилик”, “Бадиий ҳаваскорлик”, “Рақс”, “Моҳир қўллар”, “Ёш рассом”, “Пазандачилик”, “Ингилиз тили” “Мусиқа” тўгараклари ташкил этилган. Унда ёшлар нафақат бўш вақтларини мазмунли ўтказишади, балки қизиқишлари ортидан ўз ҳаёт йўлини ҳам белгилаб боришса ажаб эмас. Тарбияланувчилар орасида таеквондо спорт тўгарагига қизиқиш жуда катта. Самимий ва жонкуяр, ўз ишининг моҳир мураббийи Ёрқинжон Исмоиловнинг сабоқ бериш услуби ҳам ўзига хос. Тарбияланувчи Артур Гребнёв устозининг кўмаги билан таеквондо спорт йўналиши бўйича вилоят биринчилигида 1 ўринни қўлга киритди. – Бу ютуқ ва муваффақиятларнинг бошланиши аммо болаларимизнинг оилавий ҳаётидаги бахти биз учун ниҳоятда муҳим, – дейди муассасанинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Аброр Хўжақулов. – Собиқ тарбиячиларимиздан бири Илфат Муҳаммаджонов муассасамизни тамомлагандан сўнг, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Ҳозирда оилали, бир қизалоқнинг отаси. Куни кеча турмуш ўртоғи Холидахон билан суҳбатлашиб, очиғи қувондим. Улар доимо муассасамизга келиб болаларнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Бундай мисолларни кўплаб келтиришим мумкин. Бундан эса бизлар фақат ва фақат қувонамиз.
Ўйлаймизки, биз ҳали бу даргоҳда камол топаётган ёшлардан кўплаб хушхабарлар эшитамиз. Айни вақтда юз ёшни қаршилаш арафасида турган мазкур муассасада тарбияланаётган болажонлар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишига ишонамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
