Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юракларга йўл топиб...

23.07.2017
64 марта ўқилди
Юракларга йўл топиб...

Бахтимизни кўрингки, биз беморларнинг юрагига тўғри шифо йўлини топиб, дардимизга малҳам бағишлаётган шифокоримиз бор. У Юнусободдаги 54-оилавий шифохона кардиологи Дилноза Темиралиева бўлади. Д.Темиралиева кўпдан бери кексалар дуосини олиб келмоқда. Беморлар доимий назоратда бўлиб, шифокор тавсияларига тўлиқ амал қилади.

Тўғри, биринчи марта қабулга келганлар бу шифокор “узоқ текширар экан-а, тез-тез жўнатмайдими, нимани гаплашади?” деб бетоқат бўлишади. Лекин шифокор охирги кардиограммалар (таққослаш учун), УТТ, қон ва бошқа таҳлил натижаларини кўрмагунча хулоса чиқаришга шошилмайди. Юрак уриши, қон босими, оёқ шишиши – ҳаммасини текширади.

Қабулга келган 64 ёшли Зокир ака Фармонов ҳикояси:

- Мен яқинда кардиология шифохонасида катта пул тўлаб ётгандим. Даволовчи шифокор кучли дори бериб қўйиб, соғлигимга ножўя таъсир кўрсатди. Узр сўраш ўрнига айбни ўзимга қўйди: гўёки мен соғлигим ҳақида нотўғри маълумот берганмишман. Шунинг учун у янглишганмиш. Касалхонадан қочиб келиб, ўзимизнинг шу поликлиникамизга чиқдим. Дилноза қизим аҳволимни синчиклаб кўриб, биринчи тезкор давони бошлади. Ҳозир анча яхшиман...

Бундай миннатдорлик сўзларини 85 ёшли Мансур ота Қодиров, 56 ёшли Андрей Ким, 53 ёшли Ильнара Мамадиева ва бошқа кўпчиликдан эшитиш мумкин.

Дилнозахоннинг устозлари – профессорлар: А. Алавий ва У. Комиловадан олган кучли билими, одамийлиги ва касбий ва ҳаётий тажрибасига минг тасанно, дейман.

Теглар:#2017/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?Тиббиёт олами

Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да

11.02.2022345
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021339