
Н. Лобачевский номидаги Нижегород Миллий тадқиқотлар университети олимлари юрак фаолиятидаги эҳтимолий бузилишларни аниқлаш имконини берувчи мажмуа ишлаб чиқдилар. Ушбу тадқиқотлар “Киберюрак” лойиҳаси доирасида олиб борилди.
Тиббий анжомлар мажмуаси бир нечта қисмдан иборат: тиббиёт муассасаси учун сигнал қабул қилувчи жиҳоз ва одам кўкрак қисми терисига ёпишадиган, кўрсаткичларни узатувчи митти анжом. Ушбу қурилмага яшил, сариқ ва қизил индикаторлар ўрнатилган. Агар индикатор яшилни кўрсатса, хавотирга ўрин йўқ. Сариқ кўрсаткичда шифокорга учрашиш лозим. Қизил эса “Тез ёрдам”ни чақириш кераклигини билдиради.
Нижний Новгород 5-шаҳар шифохонаси кардиожарроҳи, ушбу мажмуа тадқиқотчиларидан бири Александр Никольскийнинг таъкидлашича “Киберюрак” дастурли аппарат мажмуаси автоматлаштирилган телемедицина тармоғини яратишга қаратилган. Ҳозирча Нижегород вилояти доирасида ишласа-да, мақсад ҳудуд аҳолисининг юрак қон-томир тизими ҳолатини баҳолаш имконини берувчи масофадан кардиомониторинг қилиш ва фуқароларга кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиш тизимини яратишдан иборат.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЮрак хуружи оғриқларсиз келса...
Статистика маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак қон-томир касалликлари оқибатида юзага келар экан. Охирги пайтларда юрак хуружи билан вафот этиш ҳолати кўпай
Тиббиёт оламиТилга қараб ташхис қўйишни биласизми?
Шарқда кенг қўлланиладиган тилга қараб касалликка ташхис қўйиш – касални кўриш ва умумий ташхис қўйишнинг асосий босқичларидан биридир. Ташхис қўйишнинг бу тури организмда кечаётга
Тиббиёт оламиЧақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?
Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард
Тиббий сабоқларТахикардия ёки юрак уришининг тезлашиши
Юрак уриш тезлашиши ёки ортиши юракка тушаётган зўриқишдан далолат беради, лекин ЙҚС (юрак қисқаришлар сони)ни меъёрлаштириш учун аввало, бу ҳолатга сабаб бўлаётган муаммони бартар
