Куни кеча “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида Ўзбекистонда анъанавий тусга кириб бораётган спорт инвентарлари ва жиҳозларининг намойиши “Sport World Uzbekistan – 2014” ҳамда ўсмирлар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган маҳсулот ва хизмат турларига ихтисослаштирилган “Болалар дунёси – 2014” кўргазмаси очилди.
Таъкидлаш лозимки, аҳоли орасида жисмоний маданиятни юксалтириш ва оммавий спортни ривожлантириш мамлакатимизда устувор вазифаларидан бири саналади. Юртбошимиз ташаббуси билан “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши ҳамда шу соҳа ривожи учун амалга оширилган қатор чора-тадбирлар сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортнинг кўплаб турлари жадал суръатда оммалашувига сабаб бўлди. Зеро, юртимиз келажагининг порлоқ бўлиши ёшларимизнинг юксак маънавиятли, жисмонан соғлом камол топиши билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Sport World Uzbekistan – 2014” кўргазмасида юртимизда спорт жиҳозларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган 30 дан ортиқ йирик компания ва фирмалар ўзининг бой маҳсулот турлари ва олий сифатли спорт инвентарлари билан иштирок этмоқда. Шунингдек, кўргазмадан республикамизда болалар учун мўлжалланган кийим-кечаклар, турфа хил ўйинчоқлар, оёқ-кийим, санитария-гигиеник воситалари ва қатор маҳсулотлар ўрин олган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларДатефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар
Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
