Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юксак чўққилар сари...

19.07.2013
58 марта ўқилди
Юксак чўққилар сари...

Абитуриент. Бу сўзни кўнглимизда бир ўтказамиз-у кўз олидимизда олийгоҳга кириш орзусида ёнган дамларни, уйқусиз китоб мутолаасига берилган тунларни, биргина ўзимиз эмас, балки барча оила аъзоларимиз билан биргаликда имтиҳон олдидан ҳаяжонга тушиб, интиқлик билан тест натижаларини кутган ҳаловатсиз кунлар гавдаланади. Ҳа, чиндан ҳам талабалик бахтига етишган ҳар бир инсон шундай кунларни бошидан кечиригани табиий.

Айни кунларда мамлакатимиздаги барча олий таълим муассаслари ана шундай талаба бўлиш истагида бўлган ёшлар билан гавжум. Сабаби, олий таълим даргоҳларида ҳужжат топшириш ишлари қизғин давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг " 2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарори бу йилги қабул жараёни учун асос бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, олий таълим муасаалари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талабалар қабули бўйича квоталар ажратилган. Жумладан, 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълими йўналишига 56607 нафар талаба қабули белгиланган бўлса, шундан 19120 нафари давлат гранти, 37487 нафари эса тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Магистратура мутахассисликларига 6300 ўрин ажратилган бўлиб, шундан 1548 нафари давлат гранти, 4752 нафари эса тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Шундай экан барча олий таълим масканлари каби Тошкент кимё-технология институтининг бу йилги қабул жараёни ҳам анчагина қизғин. Институтда бакалавр йўналишида 11 та мутахассисликка, магистратура йўналишида эса 17 та мутахассисликка қабул қилиш кўзда тутилган. Талабалар қабулини юқори савияда ташкил этиш мақсадида қабул комиссияси тайинланиб уни ўтказиш тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур жараёнга бириктирилган барча ходимлар ўз ишига масъулиятли ёндашган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

– Маълумки, Тошкент кимё-технология институти республикамизнинг иқтисодий ривожи учун керакли кадрлар тайёрлаб бериш билан ўзига хос мавқеига эга. Жорий йилда институтга бакалавриатура таълим йўналишига 790 та жумладан, 315 та давлат гранти ва 475 та тўлов-шартнома асосида қабул режалаштирилган. Шунинг­дек, институтнинг Қўнғирот бўлимининг Қўнғирот сода заводи учун 65 та давлат гранти асосида махсус сиртқи таълим шакли бўйича Қўнғирот кундузги бўлим учун жами 100 та жумладан, 20 та давлат гранти асосида, 80 та тўлов-шартнома асосида қабул режалаштирилган. Магистрлар тайёрлаш бўйича эса умумий 251 ўрин ажратилган бўлса, шулардан 101 таси давлат гранти асосида, қолган қисми тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади, – дея бизга маълумот берди институтнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, қабул комиссиясининг масъул котиби Дилшод Қорабоев.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, институтда қабул қилиш шарт-шароитларини тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида республика вилоятлари, туманлари ва ташкилотларига етакчи профессор-ўқитувчиларининг сафарлари ташкил этилиб, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ўқув тажрибасида бўлган юқори курс талабалари ёрдами билан ўрта мактабни битирувчилар ўртасида тўғри касб танлаш ишлари ташкил қилинди.

– Институтнинг менежмент йўналишига ҳужжатимни топширмоқчиман. Барча тўплаган билимларимни ишга солган ҳолда тест синовларидан юқори балл тўплашга ҳаракат қиламан, – дейди Сурхондраё вилояти, Денов туманидан келган абитуриент Карима Одилова. – Бундай пайтларда биз ёшларда бироз ҳаяжон бўлиши табиий. Қабул комисссияси ходимларининг хушфеъллиги бизни дадилроқ бўлишимизга ундайди.

Институт қабул комиссияси аъзолари томонидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қабул қилиш кунлари ва соатлари малълумотлар тахтасида белгиланган қоидалар асосида ташкил этилиши таъминланган. Абитуриентлар учун тест дастурининг мазмуни, ҳамда тест ўтказишни ташкил қилиш, баҳолаш мезонлари, уларга қўйиладиган талаблар ҳақида ахборот ҳамда тушунтиришлар бериш, маслаҳат соатлари ҳам ташкил қилинган. Бу эса абитуриентларни касб танлаш ва ҳужжат топшириш давомида юзага келадиган саволларга жавоб олиш, имконини беради.

Талабалик бахти яна кўплаб муваффақиятларга эришишга замин бўлади. Бунинг учун давлатимиз томнидан яратиб берилаётган барча имкониятлар етарлидир. Бунга жавобан эса ёшлардан чуқур ва пухта билим олиш талаб этилади. Зеро, заковат ва теран тафаккур ҳамиша юксак ғалабаларга етаклайди.

Теглар:#2013/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИМаданият

МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир

07.03.2022213
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353