Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёз қувончлари

20.07.2015
44 марта ўқилди
Ёз қувончлари

Ёзнинг жазирама кунларида сўлим табиат қўйнида дам олишнинг гашти ўзгача. Айниқса оромгоҳлар бағрида яйраб ҳордиқ чиқараётган болажонлар учун ёзги таътил кунлари янада мазмунли ўтмоқда.

Юртимизда болажонларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Соғломлаштириш оромгоҳлари, махсус оромгоҳлар ва кундузги оромгоҳларда тарбияланаётган болажонлар нафақат дам олиш, балки турли тўгаракларда билим ва ҳунар эгаллаш имкониятига ҳам эга бўлишмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ўз фаолият доирасида она ва бола саломатлиги, ижтимоий ҳимоя йўналишларида қатор самарали ишларни амалга оширмоқда. Жанубий Корея, Германия, АҚШ сингари дунёнинг қатор ривожланган давлатлари билан соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя масалаларида йўлга қўйилган кўплаб ҳамкорлик алоқаларида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Ана шундай хайрли лойиҳалар самараси ўлароқ Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 230 нафар “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Оҳалик” оромгоҳи ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳларига жалб этилади.

Бугунгача “Оҳалик” оромгоҳида 1-мавсум 18-29-июнь кунлари ташкил этилиб, унда жами 80 нафар бола соғломлаштирилган бўлса, 3-14-июль кунлари ташкил этилган 2-мавсумда эса 90 нафар бола соғломлаштирилди.

Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда она Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантириш миллий меросларимизни асраб-авайлаш каби мақсадларда ташкил этилган мазкур оромгоҳларда болалар ўз имкониятлари ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда турли тўгаракларга жалб қилинган.

Шу билан бир қаторда, малакали тарбиячилар ҳам ҳар бир бола билан унинг қизиқишларига қараб машғулотлар олиб боришмоқда.

Оромгоҳларда болажонларнинг саломатлиги ҳам доимий назорат остида. Малакали тиббиёт ходимлари томонидан мунтазам ўтказиб туриладиган тиббий кўриклар болажонлар саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бир қатор давлат дастурлари асосида тарбияланувчиларнинг чет тилларини ўрганишларига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг натижасида болаларнинг ҳорижий тилларни ўзлаштиришлари янада яхшиланиб бормоқда.

Теглар:#2015/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783